2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Депутатлар сайёр қабул ўтказди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудларда бўлиб, ўрганишлар олиб бормоқда.

Хусусан, депутат Мавлуда Хўжаева Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани «Нурсух» маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли мурожаатларини ўрганиш бўйича сайёр қабул ўтказди. Туманнинг турли масканларидан ташриф буюрган фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммо ва шикоятларни халқ вакилига баён қилди.

Қабул давомида болани фарзандликка олиш, васийлик, уй-жой таъмири, нафақа тайинлаш, моддий ёрдам, бандликни таъминлаш, коммунал ва ижтимоий соҳалар, қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш, спорт ва тадбиркорликни ривожлантириш, субсидия ва банк кредити масалалари юзасидан қатор мурожаатлар келиб тушди.

Ҳар бир мурожаат тегишли мутасаддилар иштирокида атрофлича кўриб чиқилиб, уларни амалдаги тартиблар асосида ҳал этиш чоралари белгиланди. Муддат талаб қилган мурожаатлар назоратга олиниб, масъуллар томонидан ижро учун қабул қилинди. Айрим масалалар юзасидан эса шу жойнинг ўзида тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар