2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Шуҳратбек Абдураҳмонов: “Ёшлар етакчиси фидойи бўлиб ишласагина, ўша ҳудуддаги ҳар қандай муаммо ечимини топади”

Андижонда ёшлар етакчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, уларнинг муаммоларини бевосита ҳудудларнинг ўзида ҳал этиш ҳамда таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида маҳаллаларда ёшлар етакчиси фаолияти йўлга қўйилди.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, Президент Администрацияси, Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари, шаҳар, туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари иштирок этган тадбирда сўз олганлар маҳалладаги ёшлар етакчисининг асосий вазифалари, иш фаолияти самарадорлигини ошириш, ана шу йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш хусусида атрофлича сўз юритилди.

– Ёшлар етакчиси ўзи иш олиб бораётган ҳудуддаги ҳар бир ёш билан бевосита иш олиб бориши  керак, – дейди вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов. – Ҳудудда ёшларни қийнаётган бирор бир масала унинг эътиборидан четда қолмаслиги, ўзи ҳал этолмаган масалани албатта сектор раҳбари, туман, шаҳар ҳокимига, керак бўлса, кенг жамоатчиликка етказиши лозим. Қачонки, маҳалланинг Ёшлар етакчиси фидойи бўлиб ишласагина ўша ҳудуддаги ҳар қандай муаммо ўз ечимини топади.

Бугун ёшларни қандай муаммолар қийнамоқда? Ишдан, дарсдан бўш вақтларда улар нима билан машғул, бўш вақтини қандай ўтказмоқда? Йиғилишда ана шу каби қатор саволлар юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Биргина ўтган йили вилоятда “Ёшлар дафтари”га киритилган 46 минг нафардан зиёд ёшларга зарур ёрдам кўрсатилди, жорий йилда эса 20 минг нафардан зиёд ана шу тоифадаги ёшларни ишга жойлаштириш, уларга кредит ва ер майдони ажратиш, ижтимоий ёрдам кўрсатиш ишлари амалга оширилиши белгиланган бўлиб, бу борадаги ишлар режа асосида олиб борилаётганлиги таъкидланди.

Сектор раҳбарларига маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва оммавий спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, Беш муҳим ташаббус лойиҳалари, шунингдек, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни мунтазам ўтказиб борилиши бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилди.

Ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар билан тизимли ишлаш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтган ёшларнинг ижтимоий реабилитация қилиниши ва уларнинг нормал ҳаётган мослашуви жараёнларини доимий назорат қилиш бўйича ҳам тавсиялар берилди.

Йиғилишда ёшлар, улар билан бевосита иш олиб бориш масаласига янгича ёндашиш, бу борадаги илғор иш услублари ва тажрибаларни оммалаштириш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланиб, мутасаддиларга тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар