2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олинди

Эҳтиёжманд оилаларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш, ўзгалар қаровига муҳтож кишиларни йўқлаш “Инсон қадри учун” эзгу тамойили асосида амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви раиси Дилшод Усмонов Наманган вилоятида бўлиб, бир нечта хонадонларга кириб, савобли ишларга бош-қош бўлди. Йўқлов баҳона оилаларнинг муаммолари яқиндан ўрганилиб, уларни ҳал этиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.

“Маҳалла” фонди томонидан узоқ вақтдан бери даволанаётган беморлар, қарамоғида ногиронлиги бўлган ва эҳтиёжманд оилаларга инсонпарварлик ёрдамлари кўрсатишга эътибор қаратилмоқда.

Наманган туманининг Нуртепа маҳалласида истиқомат қилувчи Хайрулло Рустамов 2014 йилда инсульт бўлиб, ётиб қолган. Тўрт нафар фарзанд ўстираётган оила соҳибининг яшаш шароити билан танишилгач, ушбу ҳовлидаги бир неча йиллик ташвиш, яъни ёғингарчилик бўлганда оқова сувни чиқариб юбориш учун ариқлар ўрнатиш бўйича масъулларга топшириқлар юклатилди. Шу маҳаллада яшовчи иккинчи гуруҳ ногирони Абдували Мирзахоловнинг қарамоғида икки ногирон фарзанди бор. Қолаверса, бу оила Қирғизистон Республикасида туғилган етим болани фарзандликка олган. Бу оиланинг моддий шароитини яхшилаш, даромад манбаига эга бўлиши учун тикувчилик дастгоҳи ҳамда бир марталик моддий ёрдам бериладиган бўлди.

Шунингдек, Қоратепа маҳалласи, “Нуробод” кўчасида яшовчи 61 ёшли 2-гуруҳ ногиронлиги бор Анваржон Низомовнинг хонадонига ҳам борилиб, совғалар ва озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Наманган вилоятида “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастури ижроси доирасидаги хайрли тадбирлар давом этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар