Андижон вилояти Балиқчи тумани Каттабулоқ маҳалласида "Адлия маҳаллада" шиори остида фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилди.
Андижон вилояти адлия бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган сайёр қабулда фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммолар, турли масалалар бўйича мурожаатлари билан иштирок этди. Мурожаатчиларнинг аксарият муаммолари шу ерда ижобий ҳал этилди.
– Турмуш ўртоғим билан шаръий никоҳ асосида яшаб келардик, – дейди фуқаро Фотима Қодирова. – Шу давр мобайнида фарзандлик бўлдик. Яқинда эса эрим билан қонуний никоҳдан ўтдик. Энди ўғлимнинг оталигини белгилаш масаласи юзага келди. Қабулда адлия мутахассисларига ана шу масалани ҳал этишда ёрдам беришини сўраб мурожаат қилдим. Улар менга ҳуқуқий тушунча берди, жараённи қонуний амалга оширишга ёрдам беришадиган бўлди.
Сайёр қабул давомида қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида маълумотлар, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, ёлғиз кексаларга ёрдам бериш тартиблари ҳамда фуқароларнинг пенсияга чиқишида иш стажини ҳисоблаш, ходим ва иш берувчи ўртасидаги меҳнат муносабатлари тўғрисида фуқароларга ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |