Қарши шаҳридаги Ёшлар марказида Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимов ёшлар билан учрашди.
Самимий мулоқот руҳида кечган суҳбат ёшларга катта мотивация берди. Мактаб ва олий таълим муассасалари битирувчилари ўз олдига қўйган мақсадларига эришишида бу каби учрашувлар катта аҳамиятга эгалиги таъкидланди.
Қайд этилганидек, бу йил вилоятда умумтаълим мактабларининг 11-синфини 42 минг 825 нафар ўқувчи битирди. Улардан 608 нафарига муддатидан олдин талаба бўлиш бахти насиб этди. Эътиборли жиҳати, битирувчиларнинг 961 нафари олтин медаль (аъло даражали аттестат), 221 нафари кумуш медалга лойиқ кўрилди.
– Учрашувда олий таълим муассасалари талабаларининг бандлигини таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди, - дейди Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Умирбек Тошниёзов. – Бу бежиз эмас. Президентимиз раислигида жорий йил 4 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида бу масала кун тартибига олиб чиқилди, ҳокимликлар ва тегишли идораларнинг бу борадаги вазифалари белгилаб берилди. Институтимиз миқёсида оладиган бўлсак, 2021/2022 ўқув йилида бакалавр йўналишини тугатаётган 1517 нафар талабанинг 955 нафари ҳозиргача ўз иш ўрнига эга бўлди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |