Самарқанд вилоятида аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар муаммолари билан ишлашни самарали ташкил этиш, ҳудудларда ечимини кутаётган масалаларни “маҳаллабай” ўрганган ҳолда жойида ва тезкор ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси раҳбарлигида вазирлик ва идоралар, секторлар, ҳудудий бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида оммавий сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Бугун дастлабки оммавий сайёр қабул Самарқанд шаҳрида Пастдарғом, Нуробод, Самарқанд туманлари ва шаҳар аҳолиси учун ўтказилди. Унда республика вазирлик ва идоралари, суд-ҳуқуқ органлари раҳбарлари, Самарқанд вилояти сектор бошлиқлари ва ҳудудий ташкилотлар масъулари иштирок этиб, аҳолини қийнаб келаётган масалаларни эшитиб, шу ернинг ўзида ечим топишга ҳаракат қилди.
– Пастдарғом туманида кўп қаватли уй-жой қуряпмиз, – дейди тадбиркор Ш.Ахтамов. – Ҳамма ҳужжатларимиз жойида, тегишли ташкилотларнинг хулосаларини олганмиз. Лекин қурилиш ишлари якунига етай, деб қолган пайтда олдинги эгаларининг ноқонуний талаблари туфайли идорама-идора, судма-суд сарсон бўляпмиз. Ушбу масалада ёрдам сўраб республика бизнес-омбудсманга мурожаат қилдик ва масаламиз тегишли масъуллар билан бирга жойида ўрганиладиган бўлди.
Тадбир давомида фуқаролар томонидан суд-ҳуқуқ масалалари, банк ва кредит, тиббий хизмат кўрсатиш, таълим, коммунал соҳа ва бошқа масалалар юзасидан тегишли масъулларга мурожаатлар билдирилди. Шунингдек, вилоят ҳамда тегишли шаҳар ва туманлар ҳокимлари, сектор раҳбарлари ҳам фуқароларни қабул қилиб, уларнинг муаммоларини эшитди. Жумладан, вилоят ҳокимининг қабулида юздан ортиқ мурожаат қайд этилди. Сайёр қабул доирасида 3 нафар фуқаролиги бўлмаган шахс ҳамда 7 нафар ёшларга фуқаролик паспортлари – ID карталар тантанали топширилди.
– Йигирма етти йилдан бери Самарқандда яшайман, тўнғич фарзандим 28 ёшга тўлди, аммо менда фуқаролик йўқ эди, – дейди Самарқанд шаҳрининг “Теракзор”маҳалласида яшовчи Дилфуза Каримова. – 1995 йилда Самарқандга турмушга чиққандим. Турмуш ўртоғим, уч ўғлим Ўзбекистон фуқароси. Оилада фақат менда фуқаролик йўқ эди. Бу баъзида муаммоларга сабаб бўларди. Давлатимиз раҳбарининг оқилона сиёсати туфайли фуқароликка эга бўлдим.
Оммавий қабул давомида ногиронлиги бўлган, тиббий-ижтимоий хизматга муҳтож бир гуруҳ фуқароларга ногиронлик аравачаси ва бошқа воситалар, ихтисослашган тиббий муассасаларда даволаниш учун йўлланмалар берилди.
Сайёр қабуллар 21, 22, 23 июнь кунлари ҳудудий тарзда Каттақўрғон, Иштихон ва Жомбой туманларида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларини қамраб олган ҳолда ўтказилади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |