Фарғона вилоятида раҳбарларнинг аҳоли билан самарали мулоқоти кўплаб муаммоларни ҳал этишда муҳим омил бўлмоқда.
Айниқса, сайёр қабуллар давомида ҳар бир мурожаат эътиборга олинмоқда. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, фуқаролар, тадбиркорлар ва юридик шахсларни қабул қилиб, арзини эшитди. Қабул чоғида улар томонидан кўтарилган масалаларнинг аксарияти ечимини топди.
Қўқон шаҳар “Тошҳовуз” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Умида Ҳасанова “Аёллар дафтари” да туради. Икки нафар фарзанди билан ижарада яшайди. Вилоят ҳокими билан бўлган мулоқотда имтиёзли уй-жой олишга кўмаклашиш юзасидан ёрдам сўради ва ҳал этиладиган бўлди.
Фарғона шаҳар “Зарбдор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Зуҳра Исроилова турмуш ўртоғининг жарроҳлик амалиёти учун ёрдам сўраб мурожаат қилди. Вилоят раҳбари бепул жарроҳлик амалиётини ўтказиш бўйича тегишли муассасаларга топшириқ берди.
Бешариқ туманидаги “Чорбоғтўронғи” маҳалла фуқаролар йиғини Мулкобод қишлоғидан келган Отажон Раҳмонов умумий узунлиги 1,2 километр бўлган ички йўлларни асфальтлашда амалий ёрдам сўради. Маҳалла фаолининг айтишича, бу масала бўйича туман мутасаддиларига бир неча бор мурожаат қилган. Аммо
–Олти йилдан буён мурожаат қилмаган, бормаган эшигим қолмади, – дейди саксон ёшни қоралаб қолган Отажон ота. – Ҳаммаси ваъда беради, лекин амалий ишдан дарак йўқ. Вилоятимиз ҳокимига таклифим инобатга олиниб, очиқ бюджет порталига жойлаштириладиган бўлди.
Фарғона шаҳар “Сурхтепа” маҳалла фуқаролар йиғинидан меҳнат фахрийси Рўзихон Бурхонова маҳалла қабристони атрофини девор билан ўраш юзасидан ёрдам сўради. Фуқаро мурожаати бўйича умумий узунлиги 260 метр бўлган девор қурилиши учун зарур материаллар ажратиш топшириғи берилди.
Қабул давомида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан келган юзга яқин аҳоли вакилларининг бандлик, тадбиркорлик, банк кредити олиш, уй-жой, моддий ёрдам, субсидиялар ажратиш, табиий газ, сув, электр таъминоти, тиббий хизмат, ижтимоий ҳимоя, маҳаллаларни ободонлаштириш каби масалалар юзасидан мурожаатлари кўриб чиқилди. Уларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилди. Ечими топилмайдиган масала йўқ. Вилоят ҳокими барча мурожаатлар эътиборсиз қолмаслигини таъкидлади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |