Андижонда “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида "Open air" мега шоу-концерти бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг пухта билим олиши, касб-ҳунар ўрганиши, умуман, ўз салоҳиятини тўлақонли юзага чиқариши учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.
Жумладан, Андижон вилоятида ҳам ёшлар билан ишлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бугун Андижон вилояти аҳолисининг қарийб 60 фоизга яқинини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Бутун мамлакатда бўлгани каби Андижонда ҳам ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, бўш вақтини мазмунли ўтказиш, шунингдек, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, бандлигини таъминлаш, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Қарийб 150 минг нафар андижонлик ёшлар иштирок этган "Open air" мега шоу-концерти очилиши олдидан Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирокчиларни яқинлашиб келаётган Ёшлар куни байрами билан муборакбод этди.
Ёшларни мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан яратиб берилаётган кенг имкониятлардан самарали фойдаланишга, яхши ўқиш, касб-ҳунар ўрганиш, ўзи танлаган соҳанинг фидойиси бўлиш орқали Ватан равнақига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишга чақирди.
– Юртимиз, андижонлик ёшларни таълим, спорт, санъат, қўйингки, ҳар жабҳада фаол ва илғор бўлишга чақираман, – дейди вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов. – Ишонаманки, ана шу фаол ва илғорлигингиз, билим ҳамда салоҳиятингиз билан Янги Ўзбекистонни янада тараққий этишига муносиб ҳисса қўшасиз. Вилоят ҳокими “Ёшлар ойлиги” доирасида ўтказилган танлов ва лойиҳалар, шунингдек, алоҳида ютуқларга эришган бир гуруҳ ёшларни 50 миллион сўмдан 500 миллион сўмгача бўлган миқдордаги пул мукофотлари билан тақдирлади.
– Ёшлар ойлиги доирасида ўтказилган 192 та лойиҳа ва танловларда ёшлар фаол иштирок этди, – дейди Ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи Ойбек Юлдашев.
– Қарийб 1 миллион нафардан зиёд ёшларни жалб этган мазкур тадбирлар ёшларни янада фаол, Ватан равнақи йўлида фидойи бўлишга хизмат қилди. Юртимизнинг машҳур санъаткорлари, эстрада юлдузлари иштирокида, ўзига хос дастурлар асосида ўтган "Open air" мега шоу-концерти ёшларда унутилмас таассуротлар қолдирди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |