2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Мурожаатлар прокурор назоратида

Навоий вилояти прокурори Бахтиёр Аҳмедов Учқудуқ туманида сайёр қабул ўтказди.

 Унда аҳоли даромадини ошириш, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, одамларнинг турмуш шароитини яхшилаш ва фаровонлигини ошириш, уларни қийнаб келаётган муаммо ва камчиликларга ечим топиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

Учқудуқ тумани ҳокими Соли Ҳамроев ҳамда давлат органлари, ташкилот ва корхоналар, секторлар раҳбарлари иштирокида ўтказилган қабул давомида 22 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди. 

Қабул қилинган мурожаатларнинг 10 таси иш билан таъминлаш, 5 таси кредит, 2 таси соғлиқни сақлаш, 1 таси субсидия ажратиш, 1 таси уй-жой, 1 таси солиқ ва 2 таси бошқа масалаларга тааллуқли бўлди. Мурожаатларнинг 3 таси жойида ҳал этилди, 3 тасига ҳуқуқий маслаҳат берилган бўлса, 16 та мурожаат ижроси назоратга олинди.
Жумладан, Латифа Отаниёзованинг онасини ишга жойлаштиришда кўмак сўраб қилган мурожаати ижобий ҳал қилинди. Екатерина Баджиева “Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси” ДМ “Учқудуқ” ҳудудий бошқармасига, Маъруф Намозов эса Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштирилди.

Шунингдек, Антон Ташбабаев, Дилшод Хўжаевлар “Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси” ДМ “Учқудуқ” ҳудудий бошқармаси тасарруфидаги корхоналарга ишга қабул қилинувчилар рўйхатига киритилди. Бундан ташқари, Маъруф Холмуродовнинг кредит олишда кўмак сўраб қилган мурожаатига гаров таъминоти суммаси сўралган кредит миқдорига етмаслиги сабабли қўшимча гаров таъминоти тақдим этиш кераклиги тушунтирилди. 

Мурожаатларни тўлақонли кўриб чиқиш ва ижобий ҳал этиш юзасидан Навоий вилояти прокурори томонидан тегишли мансабдор шахсларга зарур топшириқлар берилди ва уйма-уй юриб, аниқланган муаммоларни ҳамкорликда бартараф этиш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш чоралари белгилаб олинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар