2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
21 нафар боланинг суннат тўйлари ўтказилди

Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, жамиятда ўзаро меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида бу борадаги ишлар янги босқичга кўтарилди. Фарғона вилоятида Қурбон ҳайити арафасида эзгу амалларнинг кўлами янада кенгайиб, дилларга хушнудлик улашмоқда. Олтиариқ тумани ҳокимлиги томонидан “Инсон қадри учун” шиори остида тумандаги эҳтиёжманд оилаларнинг 21 нафар фарзандига суннат тўйлари ўтказиб берилди.  

Тўй болаларнинг ҳар бирига велосипед, ширинликлар, бош-оёқ сарпо ҳамда бир қатор совғалар топширилди. Туман ҳокими Шамсиддин Турдалиев жажжи кичкинтойлар келажакда Ватанимиз ривожи учун хизмат қиладиган комил шахс бўлиб камол топишлари, Ватанига садоқатли, зиёли инсонлар бўлишига ишонч билдирди. 

– Мустақил диёримизда ҳар бир оила, ҳар бир бола бахтли бўлиши учун халқчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда, – дейди тўй болаларнинг ота-оналари. – Бизларга ҳамиша ғамхўрлик қилиб келаётган давлатимиз раҳбарига чексиз миннатдорлик билдирамиз. Катта шодиёналар билан ўтган тўй даврасига таниқли хонандалар куй ва қўшиқлари билан янада файз киритди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар