Халқ таълими вазирлиги томонидан Қурбон ҳайити муносабати билан кам таъминланган оила фарзандалари, саломатлигида нуқсони бўлган ўқувчилар ҳамда фаxрий ўқитувчилар ҳолидан ҳабар олиш ва уларни байрам билан табриклаш акцияси ташкил этилди.
Акция давомида Қорақалпоғистон Республикасида халқ таълими соҳасида кўп йиллар давомида меҳнат қилиб келган ўқитувчилар рўйхати шакллантирилди. Рўйхат асосида ўқитувчи ва ўқувчилар ҳолидан хабар олинди.
Жумладан, Халқ таълими вазири ўринбосари Ваҳобжон Ражапов ва Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири Аҳмед Наримбетов Нукус шаҳридаги 25-сонли умумтаълим мактабида таҳсил олаётган кам таъминланган оила фарзанди ҳамда соғлиғида нуқсони бор якка тартибда таълим олаётган ўқувчига бадиий адабиётлар тўплами ҳамда спорт анжомлари улашди.
Кўп йиллик самарали меҳнати учун ўқитувчи О. Камаловга Қурбон ҳайити муносабати билан Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти номидан эсдалик совғалари берилди.
Шунингдек, 173 нафар фахрий ўқитувчи ҳолидан хабар олиниб, улар ҳам рағбатлантирилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |