Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида жиноят ишлари бўйича туман суди, туманлараро иқтисодий суд ҳамда Оила ва хотин-қизлар туман бўлими ва бошқа мутасадди ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳ томонидан шу ҳудуддаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга, хусусан, оиласида ногиронлиги бўлган аёлларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.
Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судининг раиси З.Худойбердиев ҳамда Жиззах туманлараро иқтисодий суди раиси О.Асатов бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига оид муаммоларини ўрганиш ва уларни қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш механизмлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Мазкур қабулда тумандаги “Умар”, “Нонисангил”, “Равот”, “Тинчлик” ва “Кўрпасой” маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи “Аёллар дафтари”га киритилган жами 56 нафар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган 24 нафар хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилиб, уларга ҳуқуқий ва моддий ёрдам кўрсатилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |