2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ҳоким ёрдамчиси саъй-ҳаракати билан ҳудудда тадбиркорлик ривожланмоқда

Маълумки, Президентимиз ташаббуси билан маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчиси фаолияти йўлга қўйилган.

Ўтган қисқа вақт мобайнида ҳоким ёрдамчилари томонидан турли соҳалар кесимида салмоқли ишлар амалга оширилди. Буни Янги Наманган тумани “Меҳнатобод” маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчиси Комилжон Умаровнинг саъй-ҳаракатлари самарасида ҳам кўриш мумкин.

Айниқса, ҳоким ёрдамчисининг ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширган ишлари эътиборга молик.

Ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи Тоҳиржон Билолов ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан имтиёзли кредит олиб, эчкичиликни йўлга қўйди. Бундан ташқари у хонадонида манзарали қушлар, кабутар, товуқ ва курка парваришламоқда.

Маҳалла фуқароларидан яна бири Ҳамидулла Убайдуллаев “Убайдуллаев Ҳамидулла Муйдинович” оилавий корхонасини ташкил этиб, оила аъзолари билан қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Айни пайтда 8 киши меҳнат қилаётган ушбу корхонада кунига 250 килограммгача шоколад тайёрланиб, ички бозорга етказиб берилмоқда.

Шарифахон Мираҳмедовага эса ҳоким ёрдамчиси саъй-ҳаракати билан тикув машинаси тақдим этилди. Ҳозирда у 5 нафар шогирди билан буюртма асосида турли либослар тикмоқда. Шунингдек, тадбиркор кооперация асосида 15 нафар аёлни иш билан таъминлаган.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар