Термиз шаҳридаги Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот марказида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокими ўринбосарлари, мутасадди ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари қатнашган учрашувда 110 дан ортиқ тадбиркор тижорат банкидан кредит олиш, қурилишга рухсат бериш, олинган кредит маблағи муддатини узайтириш каби масалаларда дуч келган 60 дан зиёд муаммо ва соҳани ривожлантириш билан боғлиқ 44 та таклифни ўртага ташлади.
–Корхонамизда 120 киши меҳнат қилмоқда, – дейди Денов туманидаги "Қурбонали Текстиль" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Қурбонали Казаков. – Бизга лидер тадбиркор сифатида “Ипотека банк” АТИБ вилоят филиалидан 2 миллиард сўм кредит маблағи ажратилиши керак эди. Тижорат банки 800 миллион сўм ажратиб берган. Вилоят ҳокимидан қолган 1,2 миллиард сўм кредит маблағини ажратишда амалий ёрдам сўрадик. Масалани мутасаддилар билан шу ернинг ўзида муҳокама этиб, муаммонинг ечимини топиб берди.
Очиқ мулоқотда ўртага ташланган муаммоларнинг 20 таси жойида ҳал этилди. Ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар учун тегишли муддат белгиланиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |