2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Жиззахдаги секторлар раҳбарлари фаолиятига бир назар

Халқ орасига кириб бориш, улар билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишларини тинглаш, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш, маҳаллабай тизимида иш юритиш – Давлатимиз раҳбари томонидан ташкил этилган 4 та сектор ва бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари зиммасига юклатилган.

Ушбу мақоламиз давомида ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш, муаммоларини ҳал этиш борасида Жиззах вилоятининг шаҳар ва туманлари секторлари раҳбарлари томонидан қандай ишлар амалга оширилаёганини ёритишга ҳаракат қилдик.

Фориш туман ҳокими Икром Матиев ўзи бириктирилган 1-сектор ҳудудидаги 6 та маҳаллада истиқомат қилаётган ижтимоий кўмакка муҳтож 45 та оила фарзандларига янги ўқув йилининг илк ҳафтаси давомида барчасига бепул мактаб формалари олиб бергани таҳсинга лойиқ.

Шунингдек, туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилояти Халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов билан биргаликда “Дўстлик” ҳамда “Ўхум” МФЙларнинг 2023 йилда инфратузилмасини ривожлантириш борасида амалга ошириладиган ишлар, ички йўлларни таъмирлаш, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни яхшилаш ва инфратузилмани ривожлантириш бўйича аҳоли билан юзма-юз мулоқотда бўлди, уларнинг бу борадаги фикр-мулоҳазаларини ўрганди.

Бундан ташқари, МФЙлар аҳолиси томонидан кўтарилган 38 та масаланинг 12 таси жойида бартараф этилди, 5 та мурожаатчига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, қолган масалалар бўйича мутасаддиларга аниқ вазифалар берилиб, ижроси ҳокимнинг шахсий назоратига олинди.

Фориш туман прокурори, 2-сектор раҳбари Икром Нарзиев ўзи мутасаддилигидаги Мусоқул Оролов номли маҳалла фуқаролар йиғини(МФЙ)да яшовчи 1-гуруҳ ногирони Мансур Суюновнинг уй-жой ажратилишида ёрдам сўраб қилган мурожаатини ижобий ҳал қилди.

Ушбу мурожаат туман ҳокимлиги, сектор раҳбарияти ва халқ депутатлари туман Кенгаши қошидаги “Халқпарвар” комиссияси аъзолари ва депутатлар – Мансур Суюнов яшаб турган хонадонда бўлиб, унинг ижтимоий аҳволини батафсил ўрганиб чиқди ва “Хонбанди” маҳалласидаги туман ҳокимлиги балансида бўлган уйдаги хонадонлардан бири мурожаатчига ажратиб берилди. Мансур Суюнов оиласи билан шу хонадонга кўчириб келиниб, жойлаштирилди ва бошқа ижтимоий кўмаклар ҳам кўрсатилди.

Шунингдек, туман покурори – Мусоқул Оролов номли МФЙда жойлашган 72-сонли умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчи қизларидан ташкил топган баскетбол қизлар жамоаси “Умид ниҳоллари – 2022” мусобақасининг баскетбол тури бўйича вилоят босқичида муносиб иштирок этиб, фахрли учинчи ўринни қўлга киритгани учун ана шу қизлар жамоасининг ҳар бир аъзосига 1 донадан велосипед совға қилганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз.

Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Бекзод Ташпўлатов ҳамда Фориш туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Санжар Ҳафизов 4-сектор ҳудудидаги “Қизилқум”, “Учқулоч” ва “Хонбанди” маҳаллаларида аҳоли кайфиятига бевосита таъсир кўрсатувчи энг долзарб муаммоларни ўрганиш орқали 2023 йилда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш бўйича маҳаллабай тизими бўйича ҳар бир маҳаллага борган ҳолда, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин қизлар фаоли, шунингдек, маҳалла ҳудудида жойлашган мактаб, мактабгача таълим ташкилоти, соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарлари, маҳалла фаоллари билан суҳбат ўтказди.

Мазкур маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш юзасидан аҳоли таклиф ва истаклари ўрганилди.

Шу туман “Учқулоч” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Юқори Учқулоч” қишлоғи аҳолиси электр энергияси кучланиши пастлиги, қўшимча трансформатор пункти ўрнатиш лозимлиги юзасидан кўтарган мурожаатини тегишли ташкилот билан биргаликда ҳал этилиши юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ижроси бўйича аниқ муддат белгилади. Маҳалладаги даволанишга муҳтож бўлган 2 нафар бемор ҳолидан хабар олиниб, уларни бепул дори-дармон билан таъминлаш ва стационар тарзда даволаниши учун тиббиёт муассасаси билан барча амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди.

Ғаллаорол тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Ж.Оқбоев “Молтоб” ва “Ғўбдин” маҳаллаларининг уюшмаган ёшлари билан учрашув ўтказди.
 

Ҳоким ва ёшларнинг самимий мулоқот кўринишида ўтган учрашувида уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш ва ёшларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳакома қилинди. Туман ҳокими ёшлар учун яратиб берилаётган шароитлардан унумли фойдаланиш бўйича уларга ўз маслаҳатлари ва таклифларини билдирди, юртимиз равнақи йўлида хизмат қиладиган етук мутахассислар бўлиб етишишларида омад тилади.

Бундан ташқари, туман ҳокими энг чекка ҳудудлардан бири “Қипчоқсув” МФЙда янгидан қурилган маҳалла биносининг қурилиш ҳамда ҳудуддаги ободонлаштириш ишлари билан танишиб, маҳалла биносини гўзал масканга айлантириш юзасидан ўз маслаҳат ва таклифларини берди.

Ғаллаорол тумани прокурори, 2-сектор раҳбари С.Раззаков ўзи бириктирилган ҳудудидаги “Қашқабулоқ” МФЙни 2023 йилда инфратузилмасини ривожлантириш юзасидан аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказиб, маҳаллани 2023 йилда инфратузилмасини ривожлантириш борасида амалга ошириладиган ишларга тўхталди, қишлоқ оқсоқоллари ва ишчи гуруҳ билан биргаликда кўчаларни кўздан кечирди. Ички йўлларни таъмирлаш, аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни яхшилаш ва инфратузилмани ривожлантириш бўйича аҳоли фикрларини ўрганди.

Зомин тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Ҳ.Абдуллаев вилоят прокуратураси вакиллари билан биргаликда ҳудуддаги “Юксалиш” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашиб, маҳалла кўчаларига бетон йўл ётқизиш, кўприкларни таъмирлаб бериш, аҳоли массивларини ўзаро боғловчи кўприк бунёд этиш, иш билан таъминлаш, ижтимоий ёрдам кўрсатиш каби мурожаатларни тинглади. Ушбу мурожаатлар ижроси бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, шу масалалар бўйича ҳар бир мутасадди ташкилотга вазифалар юклатилди, ижроси юзасидан аниқ муддат белгиланди ва ижроси қатъий назоратга олинди.

Зарбдор туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Зафар Рузиев ўқув йилининг илк ҳафтасида “Тошкесган” МФЙдаги “Найман” қишлоғида яшовчи, якка тартибда уйида таълим олувчи болаликдан ногирон Мансурбек Умурзоқовга дарсликлар, махсус доска ва бошқа зарур ўқув қуроллари етказиб берди. Шу маҳалладаги ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олиб, “Саховат ва кўмак жамғармаси” томонидан эҳтиёжманд ва ногиронлиги бўлган хонадонларнинг ҳар бирига 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди. “Найман” қишлоғи аҳолиси учун тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида олиб келинган кўчма тиббиёт пункитини ўз вақтида ишга тушириш ва аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш бўйича мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берди.

Жиззах вилоят, шаҳар, туман секторлари раҳбарларининг маҳаллабай ишлаш тизимида амалга ошираётган ва оширмаётган ишлари ҳақида кейинги мақолаларида яна тўхталамиз.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар