2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Мақсад аҳоли даромадини ошириш

Бухоро вилояти Вобкент туманидаги “Кумушкент ипаги” масъулияти чекланган жамиятида ҳар йили 3 мингга яқин фуқаролар ипак қурти боқиш билан боғлиқ мавсумий ишга жалб этилади. Шунингдек, корхонанинг ўзига 100 дан ортиқ ишчи-ходим меҳнат қилмоқда.

Ипакдан олинаётган ип сифати кўп жиҳатдан ишчи-ходимларнинг меҳнатига боғлиқ бўлади. Корхонадаги ишчиларнинг аксариятини хотин-қизлар ташкил этади. Уларнинг ишга олиб келиш, ишдан сўнг уйларига этиб қўйиш учун автобус ажратилган. Икки маҳал иссиқ овқат берилади.

Ишга замонавий ёндашувлар корхонанинг экспорт салоҳиятини оширмоқда. Корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Жанубий Корея, Хитой, Ҳиндистон, Эрон ва бошқа хорижий давлатларга экспорт қилинмоқда.

– Корхонамизга тумандаги “Аёллар” дафтари, “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар” рўйхатига киритилган 100 га яқин фуқаролар пилла етиштиришга жалб қилинади, – дейди “Кумушкент ипаги” МЧЖ раҳбари Шабон Ҳожиев. – Уларнинг мавсумий бандлиги таъминланади. Ишчи хизматчиларга 2 миллион 500 минг сўмдан 3 миллион 500 минг сўмгача иш ҳақи тўлаб берилмоқда. Шунингдек, ишчи-хизматчиларни рағбатлантириш мақсадида ҳар чоракда, байрамларда қимматбаҳо совғалар ҳамда пул мукофотлари берилади.

Келгусида корхонада ишлаб чиқаришни такомиллаштириб, чет элдан замонавий дастгоҳларни олиб келиб, пилладан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Корхонада рўмолча тикиш цехи ҳам очилган бўлиб, унда ўн нафар хотин – қиз иш билан таьминланган.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар