Навоий шаҳрида ҳудуддаги тадбиркорлар фаолиятида юзага келаётган муаммоларни атрофлича ўрганиш, уларни ҳал этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш, шунингдек соҳага оид берилаётган имконият ва имтиёзлар билан уларни яқиндан таништириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маразий банки Раиси ўринбосари Бобир Абубакиров иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Унда 30 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари иштирок этиб, ўз таклиф ва муаммоларини билдирди.
Мурожаатлар асосан, кредит олиш ва аввал олинган кредит тўлов муддатини узайтириб бериш, банк хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш, солиқ маъмурчилиги, газ таъминоти, ер ҳамда субсидия ажратиш билан боғлиқ муаммолар бўлиб, аксарияти шу жойнинг ўзида ҳал этилди.
– Учрашувда анчадан буён қийнаб келаётган муаммони ўртага ташлаб, амалий ёрдам кераклигини билдирдим, – дейди Кармана туманидаги "Nurshod Navoiy" МЧЖ раҳбари Дилшод Ғайбуллаев. – Мутасаддилар автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчаси ташкил этиш учун 60 минг АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиш масаласини ижобий ҳал этиб берди.
Очиқ мулоқотда ўрганилиши вақт талаб этиладиган мурожаатлар ижрога қабул қилиниб, вилоят ҳокимлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ҳар бир мурожаатни эътиборсиз қолдирмаслик ва ижобий ҳал этиш бўйича чоралар белгилаб олинди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |