Фуқароларнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги мурожаатларини ҳал этиш мақсадида 8 октябрь куни соғлиқни сақлаш, тиббиёт ҳамда ижтимоий ҳимоя тизимидаги идора ва ташкилотлар, шаҳар ва туман ҳокимликлари, ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари иштирокида оммавий қабул ўтказилади.
Аҳоли билан очиқ мулоқотда Вазирлар Маҳкамасининг таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси,Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, «Дори-дармон» АЖ, Тошкент шаҳри ва туманлари ҳокимларининг ушбу соҳага масъул ўринбосарлари ҳамда бошқа идоралар раҳбарлари фуқароларни қабул қилади.
Оммавий қабул жорий йилнинг 8 октябрь куни соат 10:00да Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳудудида ўтказилади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |