Элликқалъа туманида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев томонидан Элликқалъа, Беруний, Тўрткўл ҳамда Амударё туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда асосан аҳолини қийнаб келаётган бандлик, тиббий ёрдам, коммунал хизмат, уй-жой билан таъминлаш, моддий ёрдам, тадбиркорлик фаолияти каби масалалар бўйича мурожаатлар қилинди. 284 та мурожаат келиб тушган бўлса, шундан 124 таси жойида ижобий ҳал этилди. Муддат талаб қилинадиган мурожаатларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси назоратга олиб, ижроси юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.
Амударё тумани “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинидан Зуҳра Раҳимованинг турар жойи таъмирталаб эканлиги бўйича мурожаати ижобий ҳал этилиб, таъмирлаш учун 30 миллион сўм маблағ ажратилди. Шунингдек, Тўрткўл туманидан Хуршида Абдуллаеванинг мурожаати бўйича бир йиллик шартнома пули тўлаб бериладиган бўлди. Беруний тумани Марказий маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Жерен Ражапованинг фарзандини даволатиш учун молиявий ёрдам сўраган мурожаати ижобий ҳал этилди.
Элликқалъа туманидан 9 нафар талаба ёш шартнома пулининг 50 фоизи тўлаб берилган бўлса, 20 нафар хотин-қизнинг субсидия асосида бандлиги таъминланадиган бўлди.
Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор. Шундай экан, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан илгари сурилган “Инсон қадри учун” тамойили асосидаги амалий ишлар давом этади.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси биринчи ўринбосари У.Муҳаммадиев иштирок этди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |