2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Нукус шаҳрида сайёр қабул ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев томонидан Нукус шаҳри аҳолиси учун навбатдаги оммавий қабул ўтказилди.

Қабулда асосан, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик фаолиятидаги муаммолар, бандлик, тиббий ёрдам, электр энергияси ва табиий газ таъминоти, ичимлик ва оқова сув етказиб бериш каби масалалар бўйича мурожаатлар бўлди.

Жумладан, “Қутли қонис” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Гулноз Айтимбетованинг турар жойи том қисмини таъмирлаш бўйича мурожаати ижобий ҳал этиладиган бўлди. Гулжайна Айназарованинг иккинчи мутахассислик бўйича шартнома пули тўлиб берилиб, ишга жойлаштирилди. Айгул Жуманазарова ҳамда Салтанат Тўлегенованинг турар жойларини таъмирлаш бўйича маблағ ажратилган бўлса, Майрамгул Мадреймовага моддий ёрдам пули бериладиган бўлди.

Фуқароларнинг 300 дан зиёд мурожаати қабул қилинди. Уларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилди. Вақт талаб этиладиган мурожаатлар тегишли соҳа раҳбарларига топширилди ва ижроси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси томонидан назоратга олинди.

Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор. “Инсон қадри учун” тамойилини ўзида мужассам этган оммавий қабуллар туманларда ҳам бўлиб ўтади.

Қабулда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси биринчи ўринбосари У.Муҳаммадиев иштирок этди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар