Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги Қўшқўноқ маҳалласидаги таъмирталаб йўллар “Ташаббусли бюджет” платформасида овоз тўплаш орқали таъмирланиб, маҳалла аҳлининг кўп йиллик орзуси ушалди.
Қушқўноқ маҳалласи Шаҳрихон тумани марказидан 15 километр олисда жойлашган. 3 минг100 нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади.
– Маҳалламиздаги энг оғриқли муаммолардан бири ички йўлларнинг таъмирталаблиги эди, – дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Зуҳриддин Қодиров. – Айниқса, маҳалладаги “Зиёлилар” кўчаси йўлларининг носозлиги, қишда лой, ёзда чанг эканлиги одамларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётган эди.
Мазкур маҳалла аҳли “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида фаол иштирок этиб, ғолиб бўлди. Натижада маҳалладаги қатор муаммолар ижобий ҳал этилди. Шаҳрихон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари томонидан маҳалланинг “Қўшқўноқ”, “Зиёлилар” кўчаларидаги 1,5 километр масофадаги йўл асфальтланди, 2,5 километр масофадаги “Юксалиш” кўчаси эса шағалланди. Бундан ташқари, “Менинг йўлим” лойиҳаси доирасида мазкур кўчанинг қарийб 1 километр қисми асфальтланмоқда.
Шунингдек, маҳалла ҳудудига 1 та янги трансформатор, 123 та замонавий бетон таянчлар ўрнатилиб, 3 минг 480 метр янги электр тармоғи тортиш ҳамда лойиҳа қиймати 800 миллион сўм бўлган мини-стадион қурилиши якунига етказилмоқда.
Маҳалланинг кўчалари таъмирланиб, кундан-кунга обод масканга айланаётганидан одамларнинг қувончи чексиз. Бу каби хайрли ишлар фуқароларнинг эртанги кунга бўлган ишонч ва умидини оширмоқда, бугунги кунидан рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |