2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ромитанлик 78 нафар хотин-қиз ўзини ўзи банд қилди

Бухоро вилояти Ромитан туманида 78 нафар хотин-қизларга кўмаклашилди. 62 нафарига тикув машинкаси, 16 нафарига эса микротўлқинли печь берилди.

–  Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал этиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, турмуш шароитини яхшилаш ҳамда бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда, –дейди Ромитан тумани ҳокими ўринбосари- Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Зулхумор Аслонова. – Жойлардаги ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган, ўзининг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, ўзини ўзи банд қилиш истагини билдирган, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга жиҳозлар топширилмоқда. Ҳар бир хотин-қиз билан алоҳида ишланиб муаммолари ўрганилмоқда. Уларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

Жорий йилда туманда 2900 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичида рўйхатга олинган. Ҳозирги кунда 97 фоиз хотин-қизларнинг муаммолари тўлиқ ҳал этилди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар