Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтказилаётган “Долзарб 40 кунлик” тадбирларини ўтказиш бўйича юртдошларимизга, маҳалла фаолларига, мўътабар отахону онахонларга, мунис опа-сингилларга мурожаати қабул қилинди.
Унда қайд этилишича, халқимизда “Яхшидан боғ қолади”, “Кўчат экиб, боғ ярат” каби пурмаъно ҳикматлар бор. Кўчат экиб боғ барпо этиш, атроф-муҳитни тоза-озода сақлаш халқимизнинг асрлар синовидан ўтган миллий қадриятларидир. Зеро, аждодларимиз оилада янги фарзанд туғилса унга атаб ерга ниҳол қадаган.
Бир ҳақиқат аёнки, ҳар қандай халқнинг маънавий даражасини аввало шу юрт аёлларининг маънавий савияси белгилайди. Чунки ҳар қандай Инсон – Онанинг фарзанди. Аёл оиланинггина эмас, жамиятнинг ҳам гултожи. Қайси соҳа ёки жабҳада бўлмасин, аёл бор бўлса, албатта у ердан меҳрнинг, нафосатнинг ҳиди келади. Биз она номини улуғ билиб, аёлларни эъзозлаб келаётган юртда яшаймиз. Зеро миллатнинг улуғлиги – онанинг улуғлиги билан белгиланади. Миллат комиллиги – она комиллиги билан ўлчанади.
Биз “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати билан табиатимизнинг софлигини сақлашни ният қилганмиз. Зеро табиат ҳам оналар билан маслаҳатлашади, оналар билан бирга қадам ташлайди. Табиат меҳр кўрсатишда, меҳрибон бўлишда оналардан ибрат олади. Шу боис уни она-табиат деймиз.
Биз оналик меҳримиз, оналарга хос фидойилигимиз билан, ҳовлиларимизни, кўчаларимизни, маҳалламизни, ўлкамизни яшил маконга айлантиришдек эзгу ишларга бутун оила аъзоларимизни, жондан азиз фарзандларимизни ундасак, илҳомлантирсак, ўзимиз намуна бўлсак, келажагимизни, ўзимиздек меҳрибон она-табиатимизни, ҳаво ва сувимиз поклигини асраган бўламиз.
Бизнинг яхши кунимиз ҳам ёмон кунимиз ҳам маҳалла билан бирга, Маҳалла-халқнинг виждони деган сўзлар бежизга эмас. “Бир болага етти маҳалла – ота-она” дейишади. Бугун мамлакатимизда маҳалланинг ўрни ва нуфузи юқори даражага кўтарилганига барчангиз гувоҳсиз. Сизлар маҳаллада яшовчи барча хонадон вакилларини бир ёқадан бош чиқариб, маҳалламизни яшил маконга айлантириш ишларга бош-қош бўласиз, деб ишонамиз.
Ҳар биримиз ўзимиз яшаб турган ҳовлиларимизни, маҳаллаларимизни, шаҳару қишлоқларимизни обод қилиб кўчат ўтқазсак, бутун мамлакатимиз обод бўлиб, боғу бўстонга айланади. Бу ишларнинг савоби нақадар улуғ эканлигини бир сўз билан таърифлаб бўлмайди.
Бугунгидай экологик вазиятда табиатни тозалайдиган, бизга қайта ҳаво ишлаб чиқариб берадиган табиий имкониятлардан кенг фойдаланишимиз лозим, ўсимлик ва дарахтлар эса тоза ҳаво ишлаб чиқарувчи энг қулай воситадир. Шунинг учун мевали ва манзарали дарахтларни кўпайтириш, боғлар, гулзорлар яратиш олдимизда турган энг муҳим вазифа эканлигини сизлар чуқур англайсизлар. Айниқса Қорақалпоғистонда Орол денгизининг қуриши оқибатида юзага келган экологик муаммоларни бартараф этишда яшил макон яратиш ўта долзарб масаладир.
Авлодларимиз биздан кейин ҳам муносиб муҳитда яшашлари учун табиатга меҳр ва эътибор берайлик. Барчамиз бир ёқадан бош чиқариб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига фаол иштирок этиб, ҳовлимиз, кўчамиз ва ишхонамиз атрофига, овул ёки маҳалламиз ҳудудига мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экайлик, гулу гулзорлар, боғлар яратайлик, зеро биздан яхши боғ қолсин.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |