2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Аҳоли муаммолари билан ишлашда янги тизимга ўтилмоқда 

Давлатимиз раҳбари топшириғига мувофиқ аҳоли билан мулоқотнинг мутлақо сифат жиҳатидан янги тизими жорий этилмоқда. Тажриба сифатида Тошкент вилоятининг оғир ҳудудларидан бири бўлган Оққўрғон тумани танлаб олинди.

Унга кўра, Президент маслаҳатчиси Ғ.Мирзаев бошчилигидаги 24 та вазирлик ва идора раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳи 4 та сектор кесимида тумандаги 29 та маҳаллада фаолият олиб бормоқда.

Ишчи гуруҳи туман ҳудудини маҳаллама-маҳалла, уйма-уй юриб, ҳар бир хонадоннинг шароити билан танишиб, аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларини ўрганиб, уларни тезкор ва самарали ҳал қилиш чораларини кўрмоқда. Ушбу жараёнда асосий эътибор — оғир ижтимоий аҳволдаги, якка-ёлғиз, боқувчисини йўқотган инсонларни қийнаётган масалаларга ечим топишга қаратилмоқда.

Яна бир муҳим жиҳати масъуллар, ишчи гуруҳи аъзолари бевосита чекка ҳудудлардаги қишлоқларда тунаб, ўша ерда маҳалла фаоллари, оқсоқоллар, кекса нуронийлар билан аҳолининг мавжуд муаммолар хусусида муҳокамалар ўтказиб, ечим излашмоқда.

Айни пайтда Оққўрғон туманининг "Ёшлик", "Маданият", «Жағалбойли», «Сувти», «Қўштамғали», «Мустақиллик», «Хонобод», «Элтамғали», «Султон Сегизбоев», «Толовул» маҳаллаларидаги 920 та хонадон ва 15 та ижтимоий соҳа объекти ўрганилди. Уларда аниқланган 547 та масаланинг 76 таси (13,8 фоизи) ҳал қилинди, 471 та масала бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Мисол учун, «Мустақиллик» маҳалласида яшовчи 70 ёшли оғир ижтимоий аҳволдаги Владимир Вятчинин даволаниши учун Тошкент вилояти ихтисослаштирилган шифохонага ётқизилган бўлса, «Маданият» маҳалласидаги А. Мамазоитов хонадонига 40 метр қувур тортилиб, табиий газ таъминотига улаб берилди. Ҳудудда ташкил қилинган чуқурлаштирилган тиббий кўрик натижасида амбулатор шароитдаги 36 нафар бемор керакли дори-дармонлар билан таъминланди.

«Мустақиллик» маҳалласидаги эскирган симёғочлар бетон устунларга алмаштирилиб, «Ёшлик» маҳалласи Замахшарий кўчасидаги сув қувурлари таъмирланмоқда.

Шу билан бирга, муддат ва маблағ талаб қиладиган қатор масалаларни келгуси йил дастурларига киритиш белгиланди. Хусусан, «Сувти» маҳалласидаги яроқсиз кўприк таъмирланиши билан камида 400 нафар аҳолини ўйлантираётган тизимли масала ҳал қилинади.

«Хонобод» маҳалласидаги 1960 йилда қурилган 450 ўринли 9-сонли мактабга қўшимча бино қурилиши режалаштирилди. Худди шундай «Маданият» маҳалласидаги 22-, 27-, 47-, 50-сонли мактабларни, айниқса, 50-мактабнинг ачинарли аҳволдаги спорт залини реконструкция қилиш, маҳаллаларнинг қишда лой, ёзда чанг кўчаларини таъмирлаш, «Қўштамғали»даги 500 та яроқсиз симёғочларни бетон устунларга алмаштириш билан минглаб инсонлар реал ҳаётида амалий ўзгаришларга эришилади.

Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар