Қашқадарё вилояти прокурори Салом Самадов раҳбарлигида вилоятнинг Қамаши тумани 2-секторида аҳолининг турмуш даражасига бевосита таъсир кўрсатувчи ижтимоий-иқтисодий муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш борасида ишчи гуруҳлар ташкил қилган ҳолда, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Қамаши тумани 2-секторида 14 та маҳалла мавжуд бўлиб, уларда 66 минг 842 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан 2-сектордаги Тўқбой, Бойбўри, Бердоли ва Одоқжонбуз маҳаллаларида ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли яшаш хонадонларининг қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ҳамда коммунал соҳадаги муаммолар ўрганилди.
Ўрганишлар якунига кўра, 60 га яқин оилаларда турли даражадаги муаммолар, асосан кўмир, суюлтирилган газ, уй-жойни таъмирлаш, дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотларига талаб борлиги аниқланиб, ушбу аниқланган муаммоларни тез фурсатда бартараф этиш юзасидан барча зарур чоралар кўрилмоқда.
Бугунги кунга келиб 1 минг 500 га яқин хонадонга 30 тонна суюлтирилган газ, 10 тонна кўмир, 52 та хонадонга хизмат кўрсатувчи электр таянч устунларига 100 метр кабель, ногиронлиги бўлган фуқароларга 5 та ногиронлик аравачаси, 40 та хонадонга асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Вилоят тиббиёт муассасасида 1 нафар фуқарода жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Маҳалла ҳудудидаги 0,8 километр ички йўлларни таъмирлаш мақсадида техникалар жалб қилиниб, қум-шағал ётқизилиши таъминланди.
Шунингдек, вилоят прокурори ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган, якка ёлғиз яшовчи ва боқувчисини йўқотган Н.Ғаффорова, П.Нормуродов, А.Ўтаганов ҳамда Б.Ҳусановлар хонадонларига бориб, улар ҳолидан хабар олиб, кундалик эҳтиёжлари учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини топширди ҳамда шу каби жами 40 та хонадонда яшовчи фуқароларни эҳтиёжманд тоифадан чиқариш имкониятларига ойдинлик киритилди.
Бундан ташқари, “Тўқбой” маҳалласида жойлашган касб-ҳунар мактабидаги ноқонуний қурилиш жойида бартараф этилиб, қўшимча аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |