Бухоро вилояти қишлоқларида жорий йилда янгиланган намунавий лойиҳалар асосида 1 минг 450 уй-жой қурилди.
Когон тумани “Беклар” маҳалла фуқаролар йиғини Хўжалар қишлоғида ҳам 2 сотихли уч хонадан иборат 169 уй қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Янги уйлар калитларини ўз эгаларига тантанали топшириш маросимида жамоатчилик вакиллари, хонадон эгалари ва уларнинг яқинлари иштирок этди. Тадбирда аҳолининг турмуш даражасини ошириш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусан, эҳтиёжманд оилаларнинг уй-жой билан боғлиқ шароитларини яхшилашга катта эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Бу уйларнинг 137 таси кам таъминланган, уй-жойга эҳтиёжи бор оилаларга берилди. Қолган 32 таси оғир вазиятга тушиб қолган, ногирон фарзанд тарбиялаётган ва саломатлиги яхши бўлмаган ёлғиз аёлларга топширилди.
– Илгари Когон шаҳрида яшардим, – дейди Сурайё Ғаниева. – Аризамга кўра, шароитим ноқулайлигини ўрганган комиссия мени Когон туманида қуриладиган уй-жой олувчилар рўйхатига киритди. Мана, бугун барча қулайликка эга уч хонали уйга фарзандларим билан кўчиб кирдик. Уй нархи арзон. Бунинг устига 42,1 миллион сўм миқдоридаги бошланғич бадал Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан тўлаб берилди. Банк томонидан ажратилган 126 миллион сўм кредитни 20 йилда имтиёзли фоизларда қоплаш имконияти яратилгани ҳам биз учун катта мадад бўлди.
Вобкент туманидаги Шакаркент қишлоғида ҳам 2 сотихли уч хонадан иборат 40 та уй ўз эгаларига топширилди.
Янги уйларни топшириш маросимида Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев сўзга чиқди.
Эркин Ёдгоров, Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |