Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Қашқадарё вилоятининг Қамаши ҳамда Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманларида давом эттирмоқда.
Гуруҳ таркибига 19 та вазирлик ва идоралар, вилоят, туман секторлари, соҳавий ташкилотлар раҳбарлари киритилиб, жойларда “тезкор штаблар” тузилди.
Фаолият аввалида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари сектор раҳбарлари ҳамда масъуллар учун “маҳаллабай” юриб, уйма-уй ишлаш бўйича махсус ўқув-семинарлари ташкил этилди.
Республика ишчи гуруҳи “Оққўрғон тажрибаси” асосида туманларда аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда “хонадонбай” кесимида иш олиб борилмоқда.
Уч кун давомида ишчи гуруҳ томонидан Қамаши туманида 60 та маҳаллада 52 минг 357 та хонадон ва 1 минг 171 та ижтимоий соҳа ва бошқа объектларда ўрганиш олиб борилди. Аниқланган муаммоларни ҳал этиш мақсадида қатор амалий ишлар қилинди. Жумладан, 45,7 км. маҳалла ички йўллари шағаллаштирилди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 3 та янги трансформатор ўрнатилди, эскилари таъмирланди, 1,2 км. электр симлар янгисига алмаштирилди, 40 дона бетон устунлар ўрнатилди.
1 минг 243 та аҳоли хонадонларини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 10,9 км. сув қувурини ётқизиш ишлари бошланди. 1405 дан ортиқ аҳоли хонадонларига 374 тонна бепул кўмир тарқатилди.
770 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлашга кўмаклашилди. Жумладан, 416 нафар ишсиз фуқаролар доимий ишга жойлаштирилди, 146 нафари касб-ҳунарга ўқитишга йўналтирилди, 208 нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилиши бўйича давлат рўйхатидан ўтказилди. 79 нафар тадбиркор ва фуқарога 2,3 млрд. сўм кредит маблағи, хусусан, 70 нафар талабага 580 млн. сўм таълим кредити ажратилди. 81 нафар ишсиз фуқарога 261 млн. сўмлик асбоб-ускуна (тикув машинаси, пишириқ печи) етказиб берилди. 4 нафар фуқаронинг уй-жойини таъмирлаш ишлари бошланди.
Бандихон туманида ҳам қатор ижобий ишлар амалга оширилди. 22 та маҳаллада 15 минг 100 та хонадон, 2 минг 589 та ижтимоий соҳа ва бошқа объектлар тўлиқ ўрганилди.
Натижада, 73,2 км ички йўллар шағаллаштирилди, 3,5 км. йўлларга тўкилган шағал текисланди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 1 дона янги трансформатор, 153 та темир бетон таянчлар ўрнатилди, 2,2 км. тармоқ тортиш ишлари, 12 та трансформатор пунктларида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Аҳолига 158,4 тонна кўмир етказилди, кам таъминланган оилаларга 51 тонна кўмир бепул тарқатилди. Ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида “Бандихон”, “Чинор”, “Бирдамлик” маҳаллаларига 6,3 км тармоқ тортиш ишлари бошланди.
Умумтаълим мактабларининг иситиш тизимлари кўрикдан ўтказилиб, 10 та мактабга 22 та иситиш қозонлари ўрнатилди, 8 тасида иситиш тизими таъмирланди. 3 та умумтаълим мактабига қуёш панеллари ўрнатилди.
Хатлов жараёнида 26 нафар ёшнинг яшаш шароити оғирлиги, бир қатор муаммолари борлиги аниқланиб, уларнинг 18 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилди. 10 нафарига турли ёрдамлар кўрсатилди.
“Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида тавсиялар асосида 44 нафар фуқарога 1,3 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди. 117 нафар фуқарога 401 млн. сўмлик 9 турдаги (тўғри чокли ва оверлок тикув машиналари, мотокультиватор, пайвандлаш ускунаси, миксер, электр печ, гилам тўқиш ускунаси, компьютер жамланмаси, иссиқхона) маҳсулотлар субсидия асосида берилди. 137 нафар фуқаронинг бандлигига кўмаклашилди. Шундан, 78 нафари доимий иш билан таъминланди, 26 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди, 18 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитилди, 15 нафарига ишсизлик нафақаси тайинланди.
“Саховат ва кўмак” жамғармасидан 231 та эҳтиёжманд оилага моддий ёрдам кўрсатилди. Ўта оғир шароитдаги 10 нафар оила учун уй-жой қурилиши бошланди, 4 нафар оиланинг уй-жойлари таъмирланмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |