2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Янгиобод ҳокими аҳоли ва ёшлар билан учрашди

Жиззах вилояти Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев “Дўстлик” маҳалласида ҳамда “Чаканд” қишлоғида бўлиб аҳоли ва ёшлар билан учрашди.

Учрашувда тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла ва қишлоқ фаоллари, аҳоли, хусусан, хотин-қизлар ва ёшлар иштирок этди.  

Мулоқот давомида туман ҳокими мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва белгиланган вазифаларга тўхталиб,  жорий йилда ҳудудда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасида амалга ошириладиган ишлар, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш ва аҳоли даромадини оширишга қаратилган вазифалар хусусида гапириб ўтди.  

Шунингдек, аҳоли ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга доир янги имтиёзлар, умумтаълим мактабларида ўқувчиларга касб ўргатиш амалиётини жорий этиш, шунингдек, бандликни таъминлаш мақсадида ижара шартномаси асосида аҳолига ер ажратиш, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш ва унинг афзалликлари ҳамда шу каби янгиликлар юзасидан аҳоли ва ёшларга тушунчалар берилди.  

Учрашув давомида аҳоли ва ёшларнинг ишга жойлашиш, моддий кўмак ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлари тингланиб, уларни ижобий ҳал этиш юзасидан раҳбарларга аниқ кўрсатмалар берилди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар