Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи бугунги кунда ўз фаолиятини Қашқадарё вилоятида ҳам давом эттирмоқда.
Хонадонбай ўрганишлар доирасида ишчи гуруҳ вакиллари жойларда аҳоли билан мулоқотлар, оммавий қабуллар ўтказиб келмоқда. Ана шундай қабуллардан бири Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари У.Муҳаммадиев бошчилигида Президент Халқ қабулхоналари, сектор раҳбарлари ҳамда вазирлик ва идораларнинг мутасаддилари иштирокида Чироқчи туманида ташкил этилди.
Тадбир аввалида У.Муҳаммадиев оммавий қабулда фуқаролар томонидан кўтарилаётган ҳар бир мурожаат тегишли тартибда қонуний ечимини топиши, ушбу мулоқотдан кўзланган асосий мақсад – аҳолини қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, уларни рози қилишдан иборат эканлигини қайд этди.
Қабулда Чироқчи ва Кўкдала туманлари фуқаролари ўз муаммолари билан мурожаат қилди. Элликдан зиёд мурожаатлар асосан иш билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш муассасаларида даволаниш, кам таъминланган оилаларнинг уй-жойни таъмирлаш, таҳсил олаётган ёшларнинг контракт тўловларида ёрдам бериш ҳамда ижтимоий ҳолати оғир бўлган фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш каби қатор масалалар билан боғлиқ бўлди.
Натижада, йигирмадан зиёд талабаларга ўқув йилининг иккинчи ярим йиллиги учун контракт шартномасида кўрсатилган маблағлар тўлаб берилди, беш кишига даволаниш учун марказий тиббиёт муассасаларига бепул йўлланмалар ажратилди.
Тадбирлар доирасида меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилиб, ўша куннинг ўзидаёқ ўнлаб ёшлар ва хотин-қизлар муқим иш жойига эга бўлди.
Бундан ташқари, қабул давомида жойларда йўл, сув, суюлтирилган газ, электр таъминоти каби соҳаларга тегишли бўлган муожаатлар ҳам келиб тушди. Мазкур мурожаатлар Республика ишчи гуруҳи вакиллари томонидан бевосита жойга чиқиб ўрганилди ва аксариятига ўша ернинг ўзида ечим топилди.
Республика ишчи гуруҳи бу каби қабулларни Қашқадарё вилоятининг бошқа туманларида ҳам давом эттирмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |