2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Президент топшириғи амалда: мавжуд имкониятлар тўлиқ ишга солинади

Давлатимиз раҳбари жорий йил 1 февраль куни Андижон вилоятига ташрифи чоғида Андижон тумани адирликларида барпо этилаётган Янги Андижон шаҳрида қайта тикланувчи энергия манбаларини оммалаштириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чоралари бўйича йиғилиш ўтказган эди.

Унда мамлакатимиз иқтисодиёти ва аҳоли сонининг ўсиши билан электр истеъмоли ортиб бораётганлиги, сўнгги беш йилда юртимизда хонадонлар 1 миллион 200 мингтага кўпайгани, корхоналар сони эса 260 мингтага етгани, натижада Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида электр энергиясига талаб 40 фоизга кўпайганлигини алоҳида таъкидлади.

Давлатимиз раҳбари юзага келган муаммони бартараф этиш учун қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш, қуёш, шамолдан электр энергияси олишга қаратилган лойиҳаларни ҳамда гидроэлектр станцияларни ишга тушириш бўйича топшириқлар берди. Биргина Андижон вилоятида 41 та микро гидроэлектр станция қуриш имконияти борлиги айтилди.  

Ана шу топшириқлардан келиб чиқиб, кичик гидроэлектр станциялар қуриш бўйича бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш бошланди. Мазкур йўналишдаги ишларни самарали йўлга қўйиш бўйича вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов “Деалан энерго” компанияси вакиллари билан учрашиб, мулоқот ўтказди.  Учрашувда компания мутахассислари вилоятда гидроэлектростанция қуриш борасидаги лойиҳалар тақдимотини ўтказди. Мутахассислар қурилиши кўзда тутилаётган ГЭСларнинг энергия ишлаб чиқариш қуввати, турлари, имкониятлари ва қулайликлари хусусида атрофлича маълумотлар берди.  

Мулоқотда вилоят ҳудудида гидро электр станцияларни қуриш, мавжуд ҳамда маълум вақтдан буён ишламай турган ГЭСларни модернизация ва реконструкция қилиш, бу борадаги лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.  

Вилоятда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини оширишда сув иншоотларида бир неча ўн йиллар аввал қурилган, лекин кейинги йилларда ишламасдан қолган гидроэлектр станцияларни реконструкция қилиш ва ишга тушириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

Жумладан, вилоят ҳокими Избоскан туманида 1950 йилларда қурилган ва 80-йиллардан буён ишлашдан тўхтаб қолган станцияни бориб кўрди. Янги лойиҳа асосида мазкур станция фаолиятини тиклаш олимлар ва етук мутахассислар иштирокида кўриб чиқилмоқда. ГЭС яқинидаги дарёдан 90 метр куб миқдорда сув оқиб ўтади. Бунинг ёрдамида ушбу станциядан 10 мегаватт электр энергиясини олиш мумкинлиги айтилди. Шунингдек, Марҳамат туманидаги Оқбош маҳалласидан оқиб ўтувчи сув ҳавзаси устига қурилган, лекин анча йиллардан буён ишламай турган гидро электр станцияни ишга тушириш бўйича ҳам ҳаракатлар бошланди.  

Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур станциядан ўртача 5 метр куб сув оқиб ўтади. Бунинг ёрдамида ўртача 2 мегаватт электр энергиясини олиш мумкин. Мавжуд лойиҳани амалга ошириш ишлари бошланди. Ушбу мини гидроэлектростанция ишга туширилса, 100 га яқин хонадон узлуксиз электр энергияси билан таъминланади. Шунингдек, айни кунларда тумандаги Роҳат маҳалласида анча йиллар аввал қурилган мини гидро электр станциялар ишга тушириш, ундан самарали фойдаланиш бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда.  

Вилоятда мавжуд имкониятлардан кенг фойдаланиш, яъни янги гидроэлектр станциялар қуриш, мавжуд, лекин узоқ йиллардан буён ишламай турган мини ГЭСларни ишга тушириш орқали аҳолини электр энергияга бўлган талабини қондиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишлар режа асосида давом эттирилади.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар