2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистонда янги намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қурилиши кенгайтирилади

Ўзбекистонда 2019 йилдан бошлаб янги намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қурилади.

Қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойлар қуришни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини янада ривожлантириш ва муҳтож оилаларни арзон уй-жой билан таъминлашнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Қарорга мувофиқ, 2019 йилдан бошлаб қуйидаги янги намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қурилади:

• “Обод қишлоқ” дастурига киритилган, шунингдек, муҳандислик-транспорт коммуникациялари билан таъминланмаган ҳудудларда 0,02 га ўлчамли ер участкаларида бир қаватли 3 хонали арзон уйлар;

• “Обод қишлоқ” дастурига киритилган, шунингдек, муҳандислик-транспорт коммуникациялари билан таъминланган ҳудудларда тўрт қаватли (2 ва 3 хонали) арзон уйлар;

• шаҳарларда Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ҳамда ички ишлар органлари ходимлари учун беш қаватли (2 ва 3 хонали) арзон уйлар.

Қарор билан 2019-2020 йилларда қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун арзон уй-жойлар қурилиши бўйича, шунингдек, арзон уй-жой массивларида ташқи муҳандислик тармоқлари, иншоотлари ва транспорт коммуникациялари қурилиши бўйича йиғма кўрсаткичлар тасдиқланди.

Ушбу кўрсаткичларга кўра, 2019 йилда жами 15 минг 10 та арзон уй-жой ва квартира қурилиши режалаштирилган. Уларнинг 11 минг 70 таси уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилалар учун мўлжалланган. Шунингдек, 2019 йилда фуқароларнинг алоҳида тоифалари (Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ички ишлар органлари ходимлари) учун жами 2 минг 10 та квартира қурилади.

2019 йил 1 июлгача арзон уй-жойлар қурилиши мониторинги бўйича ахборот тизими ишлаб чиқилади.

Эндиликда муҳандислик-транспорт коммуникацияларига уланмаган, узлуксиз электр ва сув таъминоти йўлга қўйилмаган арзон уй-жойлар фойдаланишга қабул қилинмайди.

Тижорат банклари уй-жой қурувчиларга 2 йиллик имтиёзли давр ҳамда 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида:

• қишлоқ жойлардаги арзон уй-жойларни сотиб олиш учун – 20 йил муддатга ва бошланғич бадали 10 фоиз миқдорида;

• фуқароларнинг алоҳида тоифалари томонидан арзон кўп квартирали уйларни сотиб олиш учун – 15 йил муддатга ва бошланғич бадали 25 фоиз миқдорида ипотека кредитлари тақдим этади.

Бундан ташқари, қарорга мувофиқ ҳар йили Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳарбий хизматчилари, қутқарувчилари ва ходимлари учун – 56 та, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари учун – 300 та, ички ишлар органлари ходимлари учун – 168 та, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар учун – 420 та, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар учун – 66 та квартира ажратилади.​​

 

ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар