2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ҳуқуқ устуворлиги индекси рейтинги якунлари бўйича 7 та йўналишда 32 та индикаторда Бухоро вилояти биринчи ўринни эгаллаган

Бу ҳақида Вилоят прокурори Маҳмуд Истамов Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясидаги ҳисоботида маълум қилди.

Сессия ишида Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, тегишли бошқармалар, ташкилотлар ҳамда муассасалар раҳбарлари, сиёсий партиялар етакчилари, жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.  

Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Ботир Зарипов олиб борди.

Маълум бўлишича, Республика миқёсида вилоятларнинг Ҳуқуқ устуворлиги индекси рейтинги йўлга қўйилган. 60 га яқин давлат органлари ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар, фуқаролик жамияти институтлари томонидан шакллантирилган 85 мингдан ортиқ статистик маълумотлар, 23,5 минг нафар аҳоли ҳамда экспертлар ўртасида ўтказилган социологик сўровлар натижасига кўра аниқланади.  

2022 йилда эълон қилинган рейтинг якунлари бўйича 7 та йўналишда 32 та индикаторда Республиканинг 14 та ҳудуди ўртасида Бухоро вилояти биринчи ўринни эгаллаган.

Бу ютуқларда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан бир қаторда  прокуратуранинг ҳам алоҳида ўрни бор.

Лекин, ушбу рейтингда вилоят Фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг таъминланиши йўналишида 8-ўринни, Коррупцияга қарши курашишнинг самарадорлиги йўналишида 6-ўринни эгаллаган.

Мазкур йўналишлардаги кўрсаткичларнинг нисбатан паст бўлиши сабаблари таҳлил қилинган. Айни пайтда ушбу соҳаларда прокурор назоратини янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар