2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Эҳтиёжманд оилаларга кўмак берилди

Тошкент шаҳар Яшнобод тумани аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш борасида фаолият олиб бораётган Ишчи гуруҳ аъзолари Наврўз байрами олдидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги мавжуд, боқувчисини йўқотган ва касалманд оилалар ҳолидан хабар олди.

Жумладан, сектор раҳбарлари, ИИВ масъул ходимлари, Яшнобод тумани Халқ қабулхонаси, маҳалла раислари томонидан Катта Қўйлиқ маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Венера Аҳмедова, Мумтоз маҳалласида истиқомат қилувчилар 2-гуруҳ ногирони Маъсуда Ўтбосарова, Фауза Шарипова, Ўрта Масжид маҳалласида яшовчи Ляля Сулейманова,  Ольга Генодман, Ёш авлод маҳалласида яшовчилар  Роза Ибрагимова,  Татьяна Ни, Уйсозлар маҳалласида яшовчи Санобар Бекпўлатова,  Шаҳноза Ҳаджибекова, Ойдинкул маҳалласида яшовчи Зулайҳо Шокироваларга эсдалик совға, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар етказиб берилди.  

Шунингдек, ҳудудлардаги Катта Қўйлиқ, Қўйлиқобод, Тарнов боши, Беҳизор, Катта Янгиобод, Ойдинкўл, Асалобод, Ширинобод, Хосиятли, Ахмад Яссавий, Алимкент, Кўксарой маҳаллаларида ва бошқа маҳаллалар ҳудудларида ҳам тиббиёт ходимлари уйма-уй юриб, беморлар ҳолидан хабар олинди ва дори-дармонлар берилди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар