Бугун — 18 март куни умумхалқ хайрия ҳашари бошланди.
Ҳашар азалдан миллий анъана ва удумларимизнинг ажралмас қисми саналган. Айни пайтда бу анъана ҳамжиҳатлик, бирдамлик, меҳр ва саховат рамзи саналган.
Наврўз айёми арафасидаги бу йилги умумхалқ ҳашари “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ўтказилмоқда.
Умумхалқ хайрия ҳашарида маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар, болалар майдончалари ва бошқа жойларни ободонлаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Кўча ва майдонлар, турар-жойлар, ижтимоий объектларнинг ён-атрофлари янада ораста ҳолатга келтирилмоқда.
Ҳашар куни мамлакатимизда кенг қулоч ёзган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўплаб манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда.
Шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами қўллаб-қувватланишига катта эътибор қаратилмоқда.
Умумхалқ ҳашари мамлакатимиздаги барча маҳаллалар, қишлоқ ва овуллар, аҳоли пунктлари, меҳнат жамоаларида бўлиб ўтмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |