2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Аниқланган камчиликлар бартараф этилади

Бухоро вилоятида қурилиш соҳасидаги давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, вилоятда инвестиция дастури доирасида маҳалла инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган 543 та ҳамда ташаббусли бюджет доирасида 1 та объект мавжуд. Ғиждувон ва Шофиркон туманларида ўрганишлар натижасида аниқланган қонун бузилишлар бўйича 6 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Йўл кўйилган камчиликлар бўйича 24 та ёзма кўрсатмалар берилиши таъминланди.

Шунингдек, Ғиждувон тумани “Барака” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Янги Ўзбекистон массивида қурилаётган 330 ўринли мактабнинг қурилиш жараёни ўрганилганда массивда марказий иссиқлик тизими мавжудлиги сабабли, мактабда янги иситиш қозонига эҳтиёж йўқлиги аниқланиб, 150 миллион сўмлик пул маблағлари иқтисод қилинди.

Ўрганишлар сўнгида соҳа бўйича барча масъуллар иштирокида йиғилиш  ўтказилди. Янгидан бошланувчи объектларга шаҳарсозлик ҳужжатларининг ишлаб чиқилишида буюртмачи ташкилотлар ва бошқа мутасаддилар томонидан сусткашликка йўл қўйилаётганлиги алоҳида таъкидланди. Бунга масъул бўлган шахсларнинг ҳисоботлари эшитилди. Камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ муддатлар белгиланди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар