Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Эркабай Таджиев Тахиатош тумани аҳолиси томонидан билдирилган муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганмоқда.
Хусусан, дастлаб туманнинг “Тахиатош” маҳалласидаги эски йилларда қурилган ва ҳозирда авария ҳолатидаги ҳамда “Нурли келажак“ ва “Халқлар дўстлиги” маҳаллаларидаги кўп қаватли уй-жойлар аҳволи, коммунал хизматлардаги масалалар, шунингдек, бугунги кунда ишдан чиққан ва таъмирталаб аҳволдаги оқава сув тизимидаги муаммоларни ўрганди.
Бундан ташқари, тумандаги 9-сонли болалар боғчасидаги тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар, озиқ-овқат таъминоти ҳамда спорт мактабидаги капитал таъмирлаш ишлари кўздан кечирилиб, унинг молиялаштирилишида юзага келган муаммонинг ҳал этилиши юзасидан амалий ёрдам кўрсатилди.
Ўрганиш давомида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларнинг бартараф қилиниши ва билдирилган таклифларнинг ҳал этилишига доир зарур чоралар кўриш юзасидан масъулларга топшириқ берилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |