Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан ташкил этилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Тошкент шаҳрида давом эттиряпти.
Ишчи гуруҳ таркибига 30 та вазирлик ва идоралар, шаҳар, туман секторлари, соҳавий ташкилотлар вакиллари жалб этилди. Аҳоли мурожаатларида кўтарилган масалаларни ҳал этиш мақсадида қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Жумладан, 3 минг 852 нафар фуқаролар бандилигига кўмаклашилди. Тижорат банклари томонидан 27 минг 396 нафар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 1 314,5 млрд. сўм кредитлар ажратилди. 45 минг 757 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. Касаллик аниқланган 1 минг 956 нафар бемор шаҳар шифохоналарига ётқизилди, 247 нафарига республика муассасаларида даволаниш учун йўлланма берилди. 56 нафар беморда юқори технологик амалиёт ўтказилди.
Электр таъминотини яхшилаш мақсадида Тошкент шаҳрида 101 км. тармоқ тортилиб, 21 трансформатор, 60 та темир-бетон таянчлар ўрнатилди, 5 км. тармоқ тортиш учун траншея қазилди. Шаҳар бўйича 32 км. эскирган ичимлик сув тармоқларини мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
«Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш учун жами 760 миллион сўм ҳомийлик маблағи ажратилди. Тошкент шаҳри Сергели тумани ҳокимлиги томонидан тадбир бошидан 296 нафар фуқарога 208,9 миллион сўмлик ёрдам кўрсатилди. Янгиҳаёт туманида 17 нафар фуқарога даволаниши учун 109 миллион сўм, 4 нафар фуқаронинг операцияси учун 14 миллион сўм ёрдам кўрсатилди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳомийлик маблағлари ҳисобидан Янгиҳаёт туманидаги ногиронлиги мавжуд 30 нафар фуқарога ногиронлик аравачалари етказилди.
Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом эттирилади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |