2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Шавкат Мирзиёев референдумда овоз берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 59-референдум участкасига ташриф буюриб, референдумда овоз берди.

Референдумда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳаси овозга қўйилган. Маълумки, бу жараёнга бир ярим йил мобайнида пухта тайёргарлик кўрилди. Конституциявий қонун лойиҳаси оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниб, халқнинг фикри ўрганилди. Жамоатчилик томонидан 220 мингдан зиёд таклифлар келиб тушди. Уларнинг ҳар тўрттасидан биттаси лойиҳаданжой олди.

Ушбу таклифлар асосида янгиланаётган Конституция моддалари сони амалдаги 128 тадан 155 тага, нормалари 275 тадан 434 тага ошди. Яъни, Асосий қонунимизнинг 65 фоиз матни халқимиз таклифлари асосида янгиланди. Бунда халқаро тажриба ҳам инобатга олинди, турли соҳалардан етук мутахассислар ва экспертлар жалб этилди.

Конституция давлатимиз барқарорлиги ва келажаги, инсон манфаатларининг ҳуқуқий асосидир. Фуқаролар буни чуқур ҳис этиб, референдумда фаол иштирок этмоқда.

Бу сиёсий жараённи 45 та давлат ва 14 нуфузли халқаро ташкилотдан жами 383 нафар халқаро кузатувчи бевосита кузатиб бормоқда. Маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари кенг, очиқ-ошкора ёритмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар