2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
“Обод маҳаллам” лойиҳаси амалда

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани бўлинмаси томонидан “Обод маҳаллам” номли лойиҳаси доирасида фуқаролар йиғинларида ободликни таъминлаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолининг тиббий ва экологик маданиятини ошириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Лойиҳа иш режаси бўйича ўтказилаётган учрашувлар, давра суҳбатлари, танловлардан кўзланган асосий мақсад – ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, атроф-муҳит муҳофазасига ҳисса қўшишдан иборатдир.  

“Маҳалла” хайрия жамғармаси жамоат фонди Амударё тумани бўлинмаси бошлиғи Баҳодир Болтабоев раҳбарлигидаги гуруҳ аъзолари Қипчоқ овул фуқаролар ҳудудидаги ишлар билан яқиндан танишди. Дастлаб “Қорақалпоқйўлкўкалам” унитар корхонаси аъзолари, Қипчоқ  ўрмон хўжалиги ходимлари томонидан олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини бориб кўрди. Бекберган Тилеўбоев, Ҳамро Чўтбоев томорқаларидаги иссиқхоналарда эрта пишар мева ва сабзавотлар, боғбон Тўлибой Худойбергановнинг боғида нашвати, олма, узум етишитирилмоқда. Маҳалла фаоли Мадрим Наметов овулдаги яхши ўзгаришлар ҳақида фахрланиб гапирди. Уйшин маҳалласидаги Омонбой Жалолов хонадони иссиқхонасида турли хил гул навлари етиштирилмоқда.  

“Маҳалла” хайрия жамғармаси жамоат фонди Амударё туман бўлинмаси бошлиғи Баҳодир Болтабоевнинг таъкидлашича,  амалга оширилаётган “Обод маҳаллам” лойиҳаси бўйича “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида Тўлқин, Қумёп, Чойкўл, Қиличбой, Бобур овулларида ҳамда Фаровон маҳалласида “Маҳалла боғи” ни яратиш кўзда тутилмоқда.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар