2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ишсиз хотин-қизларга субсидия асосида тикув машинаси берилди

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи уч ҳудудда – Жиззах, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Ишчи гуруҳ томонидан вилоятларнинг ҳар бир туман ва шаҳарларидаги ижтимоий-иқтисодий аҳволи оғир бўлган маҳаллаларда хонадонбай юриш орқали аҳоли учун долзарб муаммоларни ўрганиш ва уларни самарали ҳал этиш ишлари давом эттирилмоқда.  

Жумладан, Наманган вилоятида ижтимоий-иқтисодий масалаларни, аҳоли муаммоларини ҳал этиш, маҳаллани обод қилиш, ички йўлларини шағаллаштириш бўйича намунавий ишлар ташкил этилди. Мисол учун, Президент Администрацияси масъул ходимлари бошчилигидаги Ишчи гуруҳ Наманган туманининг Андижон вилояти билан чегарадош оғир “Оқ ер” маҳалласида бўлиб, маҳалла нуронийлари, фаоллари билан учрашиб, аҳоли кайфияти ўрганилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилди. Хусусан, 2 км. ички йўл шағаллаштирилиб, 1 км. йўлга асфальт ётқизилди, ариқ-зовурлар аҳоли вакиллари иштирокида тозаланди. 400 дан ортиқ фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, оғир шароитдаги хонадонларни таъмирлаш ишлари бошланди. Ишсиз хотин-қизларга субсидия асосида тикув машинаси берилди, ҳудуддаги боғчалар учун зарур жиҳозлар етказилди.  

Бундан ташқари, вилоятдаги ички йўлларнинг жами 20 км.га яқин қисми таъмирланди. Аҳолига қўшимча 446,8 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 60 та темир бетон таянчлар янгиланди, 4,8 км. тармоқ тортилди.  

Наманган туманидаги 36 та давлат мактабгача таълим ташкилотларига 4 000 та болалар ётоқхона тўплами, ўқув қуроллари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.  

Тижорат банклари томонидан 764 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига 40 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши таъминланди. Жумладан,“Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида 116 нафар фуқарога 2,8 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.  

Худди шундай амалий ишлар Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида ҳам амалга ошириляпти.  

Хусусан, Жиззах вилоятида “Қизил ҳудуд” дастурига киритилган маҳаллалар ҳолатини яхшилаш мақсадида, вилоятнинг 13 туманида 90,7 км. йўллар янгидан шағал ётқизиш ишлари жадаллик билан давом этмоқда. Ундан ташқари, ички йўлларнинг жами 45 км. қисми таъмирланди.  

Аҳоли эҳтиёжига қараб қўшимча 826 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. 67 та кўп қаватли уйларда мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиб, шундан 44 та уйнинг том қисминиинг мукаммал таъмирланиши якунланмоқда.  

“Саховат ва кўмак” жамғармасидан 499 нафар фуқарога 1 358 млн. сўмлик ёрдам кўрсатилди. “Аёллар дафтари” рўйхатидаги 3 496 нафар хотин-қизга 2 432,6 млн. сўмлик ёрдам кўрсатилди. “Ёшлар дафтари” рўйхатидаги 932 нафар фуқарога 3 057 млн. сўмлик ёрдам кўрсатилди.  

Қашқадарё вилоятида аҳоли мурожаатидан келиб чиққан ҳолда 11,4 км. ички йўллар шағаллаштирилди. Аҳолига қўшимча 60 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 50 дан зиёд темир бетон таянчлар янгиланди. Ичимлик сувини яхшилаш борасида 3 км.га яқин ичимлик суви тармоғи тортилди, Шаҳрисабз шаҳри Марказий сув иншоотидаги насослар жорий таъмирланиб ўрнатилди.  

Вилоят аҳолиси орасида тадбиркорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу мақсадда тижорат банклари томонидан 840 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига 43,5 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши таъминланди.  

Республика ишчи гуруҳининг жойлардаги ишлари давом этмоқда.    

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар