Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни жойларда ўрганиб, самарали ҳал этиш мақсадида тузилган Республика Ишчи гуруҳи аъзолари Навоий вилоятининг Навбаҳор ва Конимех туманларида бўлди.
Бугунги кунда Навбаҳор туманидаги “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинида 2137 нафар аҳоли истиқомат қилади.
– Маҳалламизда 2 километр ички хўжалик йўллари шағаллаштирилди, – дейди маҳалла раиси Суннатилла Ражабов. – Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 3 километр қувур тортилиб, мавжуд сув қувурларида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 400 метр табиий газ қувурлари бўёқланиб, 2 та табиий газ тақсимлаш қурилмаларида созлаш ишлари олиб борилди. Бундан ташқари, маҳалла ҳудудида жойлашган аҳоли хонадонлари ва тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланиб келинаётган газ жиҳозлари тўлиқ техник кўрикдан ўтказилди. Аҳолига 204 дона тўлдирилган суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилди.
Маҳаллада аҳолини узлуксиз электр энергия билан таъминлаш мақсадида 2 та янги трансформатор, 359 дона янги электр узатиш тармоғи таянчлари ўрнатилди.
Маҳалла ҳудудидаги 342 та аҳоли хонадонларида ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, 160 тоннадан ортиқ қурилиш ва маиший чиқиндилар ташиб кетилди.
Ўрганишлар давомида “Янги ҳаёт”, “Кескантерак” ва “Қизилой” маҳаллалари аҳолиси учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди. Унда 260 нафарга яқин фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 53 нафарида турли касалликлар аниқланди. 35 нафар фуқаро шифохонага ётқизилган бўлса, 5 нафарига туман, 5 нафарига вилоят шифохоналарига бориб даволанишлари учун йўлланмалар берилди.
– Бир неча йилдан буён бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши, ўнг томонлама гемофариз ташхиси билан даволаниб келаман, – дейди “Қизилой” МФЙда яшовчи Х.Абдуллаев. – Бугун шифокорлар уйимга келиб, яна бир бор тиббий кўрикдан ўтказишди. Тегишли муолажалар ўтказилиб, дори-дармон беришди. Хурсанд бўлдим.
Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармасидан 5 нафар фуқарога тиббий муассасаларда даволанишлари ва жарроҳлик амалиётини ўтказишлари учун 28 миллион сўм, бир нафар фуқарога уй-жой таъмири учун 20 миллион сўм маблағ ажратилди.
2 нафар ажрим ёқасидаги оила яраштирилиб. “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 15 нафар хотин-қизга контракт тўловлари учун 69 миллион сўмлик сертификатлар берилди.
“Янги ҳаёт” МФЙда ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда 24 та давлат корхоналари 126 та иш ўринлари ва 40 га яқин тадбиркорлик субъектлари 164 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Меҳнат ярмаркасида 150 нафардан зиёд фуқаронинг бандлиги таъминланиб, 19 нафар хотин-қизга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун субсидия асосида тикув машиналари берилди.
Шунингдек, Ишчи гуруҳи ташаббуси билан Конимех туманидаги “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини биносида тумандаги “Қизил тоифа” га киритилган ёшлар, хотин-қизлар ҳамда ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Унда 35 дан ортиқ корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларида мавжуд бўлган 200 дан ортиқ бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Якунда 15 нафар фуқаро фермер хўжаликларига, 7 нафар фуқаро “Praid workwear” МЧЖга, 8 нафар фуқаро “Янги Конимех 2023” МЧЖга ишга жойлаштирилди. Шунингдек, “Аёллар дафтари” да рўйхатда турган 30 нафар ишсиз аёлларга субсидия асосида тикув машиналари берилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |