2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Президент қарори ижрода ва назоратда

Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 2 майдаги “2023 – 2025 йилларда Жиззах вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг ушбу қарори ҳамда “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури асосида хотин-қизлар ва айниқса, ёшларни тадбиркорликка, ҳунармандчиликка бўлган қизиқишини ошириш мақсадида Мирзачўл тумани маҳаллаларида ҳам бир қатор хайрли ишлар амалга оширилаётир.

Жумладан, туманнинг 1-сектори ҳудудидаги “Янгидала” қишлоқ фуқаролар йиғинида туман ҳокими Ш.Аҳмедов ташаббуси билан ҳоким ёрдамчиси Х.Ўроқбоев, хотин-қизлар фаоли Ч.Исмоиловалар биргаликда ишсиз аҳолини касбга ўргатиш, ҳунармандчиликка жалб қилиш, давлатимиз раҳбарининг юқорида қайд этилган қарори ижросини таъминлаш мақсадида мирзачўллик 2 нафар хотин-қиз Марғилон шаҳрига адрас тўқиш ҳунарини ўрганиб келиш мақсадида юборилган эди.  

Фарғона водийсидан ҳунар ўрганиб келган аёллар бугун тумандаги Янгидала маҳалласида адрас тўқиш дастгоҳини ўрнатиб, марказ ташкил этди. Ҳозирча марказнинг дастлабки босқичида 2 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланган бўлса, адрас тўқишга қизиқиш билдираётган маҳалладаги 20 нафар қизлар уста-шогирд анъанаси асосида ҳунар ўрганмоқда. Момолари қилиб келган бу ишни мирзачўллик аёллар қисқа фурсатда ўзлаштириб олишлари шубҳасиз.  

Бўш иш ўринларини аниқлаш, банд бўлмаган аҳолини иш билан таъминлаш, ёшларни, айниқса хотин-қизларни касб-ҳунарга йўналтириш борасида Жиззах шаҳрида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилаётир.

Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш Жиззах шаҳар бўлими томонидан Жиззах шаҳридаги “Ишга марҳамат!” мономарказида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмаркада 63 корхона ва ташкилотлар ўзининг 1 минг 230 бўш ва квоталанган иш ўринлари билан ҳамда шаҳар ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш қўшма корхоналари иштирок этди.  

Ушбу меҳнат ярмаркасида шаҳар маҳалларидаги ишсиз, пробацияда рўйхатда турган иш билан банд бўлмаган фуқаролар, хотин-қизлар ҳамда ёшлар қатнашди.

Тадбир аввалида ташкил этилган Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи миллий ҳунармандларнинг ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлари кўргазмаси, иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.  

Бундан ташқари, ярмаркада тижорат банклари томонидан ишсиз ҳамда иш билан банд бўлмаган фуқароларга имтиёзли кредитлар бўйича ҳуқуқий маслаҳат берилди. Иштирокчиларидан 14 нафари ўзи танлаган бўш иш ўринларига, 8 нафари касб-ҳунарга ўқитиш “Ишга марҳамат!” мономарказига ҳамда 3 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига йўлланма олди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар