2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Жиззахда Сенатга йўлланган мурожаатлар ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида доимий асосда ишловчи сенатор Гулнора Маруфова Жиззах вилоятида яшовчи фуқароларнинг Олий Мажлис Сенатига йўллаган мурожаатлари юзасидан сайёр қабул ўтказди.

Олий Мажлис Сенати Кенгаши ва қўмиталарининг қарорлари ижро этилишига ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммоларни ўрганиш, Сенатга келиб тушган мурожаатларни жойида кўриб чиқиш ва бу борада тегишли амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Сенатда доимий асосда ишловчи сенатор Гулнора Маруфова хизмат сафари давомида Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи, Олий Мажлис Сенати аъзоси Назира Мухторова ҳамроҳлигида Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов ва Мирзачўл туманларида яшовчи фуқароларининг мурожаатларини бирма-бир тинглаб, қайд этиб борди.

Сайёр қабулда иштирок этган фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этишда иштирок этган вилоят, шаҳар ва туманлар мутасадди ташкилотлари раҳбарлари зиммасига аниқ вазифалар юклатилди. 5 та мурожаат жойида ҳал қилиниб, қолган мурожаатлардаги масалалар ечими бўйича ижро муддати белгиланди ва назоратга олинди.  

Сенатда доимий асосда ишловчи сенатор Гулнора Маруфованинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига Жиззах вилоятидан йўлланган мурожатларни ўрганиш бўйича ташкил этилаётган сайёр қабуллари бошқа туманларда ҳам бўлиб ўтади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар