Сирдарё вилоят прокурори Савид Иматов Ширин шаҳрида сектор раҳбарлари, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва бошқа мутасадди идора вакиллари иштирокида аҳоли билан сайёр қабул ўтказди.
Қабулда 65 нафар фуқаролар иштирок этиб, 32 та мурожаатлар келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг 13 таси жойида ўз ечимини топди. 4 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 15 нафар фуқаронинг ишга жойлаштириш, соғлиғини тиклаш учун даволанишга ёрдам бериш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун кредит ажратиш, йўл таъмири ва шу каби бошқа мурожаатлари ёзма равишда қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.
Қабулдан сўнг шаҳардаги профилактик ҳисобда турувчи ёшлар билан суҳбат ўтказилди. Ёшларга келажакда касб эгаллашлари, бандлигини таъминлашда кўмак бериш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Кун давомида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича “Прокурор кубоги” спорт мусобақаси ўтказилиб, ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |