2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Суюлтирилган газ таъминотида муаммо бўлмайди

Наманган вилоятининг аксарият ҳудудларига табиий газ етиб бормаганлиги сабабли аҳолининг асосий қисми суюлтирилган газдан фойдаланиб келади.

Айни шу боисдан ҳам табиий газ кириб бормаган жойларда истеъмолчиларни бир маромда суюлтирилган газ билан таъминлаш "газчи"лар олдида турган устувор вазифа ҳисобланади.

Қайд этиш жоиз, жорий йилнинг 1 июль ҳолатига вилоят шаҳар ва туманларида жами 453 минг 391 нафар суюлтирилган газ истеъмолчиси бўлиб, шу йилнинг январь-июнь ойлари давомида "Hududgaz Namangan" газ таъминоти филиали томонидан "Маҳаллабай" ишлаш тизими асосида 37 минг 781 тонна суюқ газ етказиб берилди. Биргина, ўтган ойнинг ўзида истеъмолчилар 5 минг тонна суюлтирилган газ билан таъминланди.

– Президентимиз фармонига асосан Қурбон ҳайити куни муносабати билан беш кунлик байрам ва қўшимча дам олиш кунлари эълон қилинди, ҳамюртларимизнинг дам олиш вақтларида ҳам рўзғори беками кўст бўлиши учун хонадонларга суюлтирилган газ бир маромда узлуксиз етказиш чоралари кўрилди, – дейди "Hududgaz Namangan" газ таъминоти филиали директори ўринбосари Иброҳимжон Мамаджонов. – Хусусан, ўтган тўрт кун мобайнида истеъмолчиларга 1030 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар