2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Хотин-қизлар муаммолари эътиборда

Бухоро вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ташаббуси билан хотин-қизлар томонидан такрорий ва узоқ муддат ечимини топмаётган мурожаатлар юзасидан очиқ мулоқот ташкил қилинди.

Аёлларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, муаммоларига қонун доирасида адолатли ечим топиш мақсадида мазкур тадбирга адлия, туман-шаҳар ҳокимликлари ва МИБ бўлимлари масъуллари жалб қилинди.  

Дастлаб мурожаатчиларга ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш тартиблари, даъволарни рад этишга асос бўлувчи омиллар ҳақида тушунтирилди.  

Тадбир доирасида 100 га яқин хотин-қизлар вилоят адлия, МИБ ва оила ва хотин-қизлар бошқармалари ходимлари томонидан якка тартибда алоҳида хоналарда қабул қилинди. Мурожаатлари ўрганилди. Саъй-ҳаракатлар бесамар бўлмади.  Аксарият мурожаатлар ижобий ечимини топди.  

Жумладан, аёлларнинг 42 нафарига алимент пуллари ундириб берилди. 5 та оила яраштирилди. 8 нафар аёлнинг уйга киритиш масаласи ҳал этилди. 18 та ҳолатда алиментдан қарздор оталар бюро органларидан яширинганлиги сабабли уларга нисбатан қидирув ҳаракатлари олиб борилаётганлиги, аксарияти Россия Федерацияси ҳудудига чиқиб кетганлиги аниқланиб, ундирувчиларга ҳуқуқий маслаҳат берилди. 15 нафар алимент тўлашдан бош тортган оталарга нисбатан эса МИБнинг ҳудудлардаги бўлимлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддасига асосан маъмурий иш ҳужжатлари расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича судларга юборилиши таъминланди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар