2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Муаммолар бартараф этилмоқда

Халқни рози қилиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, муаммоларини жойида ҳал этиш борасида Қорақалпоғистон Республикасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 2-сектор раҳбарлари Президентимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлардан тўлиқ фойдаланган ҳолда самарали фаолият юритаётир.

Қораўзак тумани 2-секторга қарашли А.Досназаров овул фуқаролар йиғини “Нуримтубек” аҳоли пункти марказдан 35 километр узоқликда жойлашган. Бу ерда беш мингдан зиёд аҳоли яшайди.  

Сектор раҳбари томонидан аҳолининг турмуш шароитини уйма-уй ўрганиш жараёнида овулда яшовчи боқувчисини йўқотган М.Бекхожаева ҳамда М.Камолованинг турар жойи таъмир талаблиги аниқланди. Уларнинг турар жойи янгидан қурилиб, жиҳозлаб берилди. Уларнинг илтимосига кўра, хонадонида уй боғчаси ташкил қилишига ҳам амалий ёрдам кўрсатилди. Энди хонадон соҳибалари янги турар жойга эга бўлиш билан бирга болалар боғчаси орқали даромад манбаига ҳам эга бўлишди. Уй боғчасининг очилиш маросими овул аҳолиси учун катта байрамга айланди.  

“Ёшлар дафтари” га киритилган Г.Минажатдинованинг прокурор билан учрашувида тикувчиликка қизиқиши, фақат фаолиятини янада кенгайтириш учун барча имкониятларга эга, замонавий тикув машинасига эҳтиёж борлигини билдирди. Мурожаатига кўра унга йигирма миллион сўм субсидия асосида тикув машинаси олиб берилди ва бугунги кунда овулнинг барча аёлларига беминнат хизмат кўрсатиб келмоқда.  

Туман прокуратураси томонидан 2-сектор ҳудудида оммавий спортни ривожлантириш мақсадида ёш тадбиркор А.Танатаровга овул фуқаролар йиғини марказида яшил қопламали мини футбол майдончаси барпо этиши учун 500 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилди. Ушбу спорт майдончасининг очилиш маросимида ҳудуддаги “Қизил тоифа”га киритилган ёшларни тўлиқ қамраб олган ҳолда, спортнинг мини футбол тури бўйича “Прокурор кубоги” мусобақаси ўтказилди. Ғолиб ҳамда иштирокчи жамоаларга қимматбаҳо совғалар топширилди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар