2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Кадастр соҳасидаги мурожаатлар ечим топмоқда

Фуқаролар кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини вақтида расмийлаштиришга жиддий эътибор қаратмаганлиги сабабли кўплаб муаммоларга дуч келади.

Ҳудудларда ўтказилаётган сайёр қабуллар чоғида мазкур йўналишдаги мурожаатларнинг аксарияти ижобий ечим топаётгани эътиборлидир. Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси раисининг биринчи ўринбосари Нозимжон Инамов ва ҳудудий бошқарма бошлиқлари иштирокида Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида ташкил қилган сайёр қабулида фуқароларнинг соҳага оид мурожаатлари тингланди. Унда Бешариқ, Ўзбекистон ва Фурқат туманларидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш, кадастр паспортини расмийлаштириш, мулкка эгалик ҳуқуқини олиш ҳамда ерни хусусийлаштиришга доир савол ва муаммолари эшитилиб, мутасаддилар томонидан тегишли ечимлар ва ҳуқуқий тушунчалар берилди.  

Давлат хизматлари орқали соҳада хизмат кўрсатиш сифати кескин яхшиланганини қайд этилди. Бешариқ тумани “Бешариқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Кенжабой ота Қўзиев кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш масаласида муаммога дуч келаётганини баён қилди. Мурожаат жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Сайёр қабул давомида 22  мурожаат келиб тушган бўлса, шу ернинг ўзида аксарияти ҳал этилди. Баъзи мурожаатлар ижроси назоратга олинди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар