Адлия вазири Акбар Тошқулов Самарқанд вилоятида бўлиб, Ургутда эркин иқтисодий зонада фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар билан суҳбатлашди.
Мазкур ҳудудда “Urgut mikro metal”, “Sam elektro servis”, “Ideal electrolux” ва “Yec gilam” ва бошқа корхоналар фаолият юритмоқда. Улар маиший техника воситалари, енгил саноат ва чарм -пойабзал маҳсулотлари, гиламлар, турли гигиена воситалари ва бошқа турдаги товарлар ишлаб чиқармоқда.
Маълумот учун: ушбу йирик иқтисодий зона жойлашган ҳудуд бир пайтлар катта дашт бўлган. Бугун эса бу ер ишлаб чиқариш шаҳарчасига айланди. Мазкур зонада қиймати 887,7 миллион АҚШ долларилик 148 лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу ердаги саноат корхоналарида 5 минг нафардан ортиқ киши иш билан банд.
Корхона масъуллари, тадбиркорлар А.Тошқулов билан очиқ мулоқотда маҳсулотларни ички бозорга олиб чиқиш, экспортга йўналтиришда солиқ, божхона соҳаси билан боғлиқ муаммолар борлигини маълум қилди. Шу йўналишда қонунчиликка қўшимчалар киритиш таклифи билдирилди.
Ёшлар билан учрашувда аксарият ёшлар вазир билан инглиз тилида ҳам мулоқот қилди. Улардан бири Аббос Нормуродов эса IT - соҳасига қизиқиши, лекин таълим олишга қийналаётганини маълум қилди. А.Тошқулов унга адлия кўмагида ўзи қизиққан соҳасининг чинакам устаси бўлиш учун ёрдам берилишини билдирди.
“Дўстлик” маҳалласида истиқомат қилувчи Амир Равшановнинг қўлида яхши ҳунари бор. Агар унга кўмаклашилса, у кўпнинг оғирини енгил қилиб, эвазига яхши даромад топиши ҳам мумкин. Шу боис унга металл буюмларни пайвандловчи аппарат топширилди.
Адлия вазири ёшлар билан мулоқотда яқинда маҳалла фуқаролар йиғинлари биноларида ҳам давлат хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилиши режалаштирилаётгани, бу соҳада ўқиб, тажриба орттирган ёшлар шу хизматни маҳалла фуқароларига кўрсатиш баробарида, тадбиркор сифатида ўз бизнесини бошлаши мумкинлиги ҳақида маълум қилди.
Вазир туман адлия бўлими, давлат хизматлари марказида фуқаролар ва ходимлар учун яратилган шароитлар кўлами, йўлга қўйилган имкониятлар билан ҳам яқиндан танишди. Соҳани янада ривожлантириш, бунда хизматлардан фойдаланувчи жисмоний ва юридик шахслар учун қулайликлар яратиш борасида тизим ходимлари билан суҳбатлашиб, уларнинг таклифлари ўрганилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |