Давлатимиз раҳбари шу йилнинг 24 август куни Самарқандга ташрифи давомида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда йил якунига қадар амалга оширилиши лозим бўлган асосий вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда тиббиёт йўналиши бўйича белгилаб берилган вазифалар ва топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов вилоят тиббиёти масъуллари билан йиғилиш ўтказди. Унда Президентимиз томонидан белгиланган вазифалар атрофлича муҳокама этилиб, унинг механизмлари ва мазмун-моҳиятини масъулларга етказиш ва ҳар бир топшириқни тезкор равишда ижрога йўналтириш ҳақида сўз юритилди. Хусусан, вилоят тиббиёт муассасаларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, шифо масканларини иссиқлик ҳамда электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, бу борада юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни ўз вақтида бартараф этиш лозимлиги қайд этилди.
Вазирлик ахборот хизматининг маълум қилишича, айни пайтда вилоятда 402 тиббиёт муассасаси, жумладан, 16 шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаси, 29 вилоят муассасаси, 66 оилавий поликлиника, 162 оилавий шифокор пункти аҳолига тиббий хизмат кўрсатмоқда. Шу пайтгача тиббиёт муассасаларида 60 генератор ўрнатилган ва улар учун захира ёқилғилари мавжуд. Президентимизнинг 2023 йил 16 февралдаги қарори бўйича вилоятдаги 71 муассасанинг қозонхоналари кўмир билан иситишга ўтказилиши лозим бўлиб, ҳозиргача 69 тасида бу ишлар бажарилган ва 2 таси якуний босқичда. Шу билан бирга, ҳудуддаги даволаш-профилактика муассасаларида 192 қуёш панеллари ўрнатилган.
Йиғилишда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиб, тиббиёт муассасаларида куз-қиш мавсумини талафотсиз ўтказиш, иссиқлик, газ тармоқлари ва қозонхоналарни тўғри ва оқилона ишлатиш, бу орқали аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш лозимлиги алоҳида таъкидланди. Шунингдек, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясида тиббиётни янги босқичга олиб чиқишни кўзда тутадиган асосий йўналишлар, хусусан, аҳолига бирламчи тиббий хизматларни янада яқинлаштириш, тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ҳар бир инсоннинг ўз саломатлигига масъуллигини ошириш ва репродуктив саломатлик каби масалалар пастга тушган ҳолда муҳокама этилиб, бу бўйича аниқ таклиф ва мулоҳазалар тингланди.
Йиғилишдан сўнг Соғлиқни сақлаш вазири вилоятдаги бир қатор тиббиёт муассасалари фаолияти, улардаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати билан танишди. Хусусан, 2022 йилда капитал таъмирланган вилоят перинатал марказида тиббиёт ходимлари ва беморлар учун яратилган шароитлар, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган ишларга эътибор қаратилди. Марказнинг гинекология, ҳомиладорлар патологияси, ҳомиладорликда юқумли касалликлар ва чақалоқлар патологияси каби бўлимлар фаолияти, уларнинг жиҳозланиши ва кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати бўйича фикрлар билдирилди.
Вазирлик масъуллари ўрганиш давомида муассасанинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, шифо масканини иссиқлик ҳамда электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш борасида амалга оширилган ишларни атрофлича кўздан кечирди. Шунингдек, муаммо ва таклифлар тингланиб, бу бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди ва мавсумни талафотсиз ўтказиш юзасидан масъулларга зарур тавсиялар берилди.
Булунғур тумани тиббиёт бирлашмаси фаолияти билан танишув чоғида ҳам унинг моддий-техник базаси, зарур тиббий жиҳозлар билан таъминланганлик ҳолати кўздан кечирилди. Шунингдек, муассасанинг электр-коммуникация таъминоти ўрганилиб, катта дизель ва кичик мобил генераторларнинг ҳолати, уларнинг ёнилғи билан таъминланиши ўрганилди. Бундан ташқари, шифохонанинг табиий газда ишлайдиган қозонхоналарининг шай ҳолатда экани назоратга олиниб, кўмирда ишловчи қозонхоналарни ташкил этиш бўйича тезкор топшириқлар берилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |